Фан: автомобиль транспортида ахборот технологиялари маърузачи: к.ў. С. С. Ражапова


Download 131.91 Kb.
bet1/8
Sana23.04.2023
Hajmi131.91 Kb.
#1387026
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
12,13-маъруза-4 соат

Фан: АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Маърузачи: к.ў. С.С.Ражапова

12-МАЪРУЗА

  • Йўл хўжалигида телематик тизимлар (4 соат)
  • Мақсад: Йўл хўжалигидаги телематик тизимларни қўллашдан мақсад ва асосий вазифалари, йўл қурилиш машиналарининг жойлашувини аниқлашни автоматик назорат қилиш технологияси иш фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
  • Режа:
    • 1. Йўл ҳолати назоратини таъминлашда ИТТ қуйи тизимлари.
    • 2. Йўл хўжалигини ривожлантириш аспектлари.
  • Калит сўзлар: Йўл эксплуатация корхоналари (ЙЭК), йўл метеоназорати, ИТТ қуйи тизимлари, WEB- ва NET-технологиялар, WEB-сервислар.

1. Йўл ҳолати назоратини таъминлашда ИТТ қуйи тизимлари.


Мамлакатнинг йўл хўжалиги – бу умумий йўллар ва муҳандислик иншоотларини ўз ичига олган ягона ишлаб чиқариш мажмуаси. Автомобиль йўллари мамлакат транспорт тизимининг муҳим қисмидир.
Минтақа районларини ва турли минтақа аҳоли пунктларининг ўзаро алоқасини таъминлайдиган тармоқнинг транспорт-эксплуатацион ҳолати ва ривожланиш даражаси, шунингдек, қўшни вилоятлардаги йўл тармоғининг интеграцияси, мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишга эришиши, тадбиркорлик фаолияти учун шароитларни яхшилаш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш муаммоларини ҳал қилишда таркибий ислоҳотларни амалга ошириш ва айрим ҳудудларнинг транспорт тизимини мамлакатнинг ягона транспорт тизимига интеграциялашга боғлиқ.

Йўл шароитлари транспорт ҳаракати шароитларининг энг муҳим таркибий қисмидир ва ҳаракат режимларини шакллантиришда, унинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Йўл шароитларига йўлнинг геометрик параметрлари, транспорт ва эксплуатация хусусиятлари, муҳандислик ускуналари ва иншоотлари, ҳайдовчилар, йўловчилар, автотранспорт воситалари, йўлларни таъмирлаш хизматлари ва бошқалар учун бинолар ва иншоотлар киради. Бу элементларнинг барчаси йўлнинг ҳолатига, машинанинг йўл билан ўзаро таъсирига, ҳайдовчининг кайфиятига ва охир-оқибат ҳаракат режими ва хавфсизлигига таъсир этади.

  • Йўл шароитлари транспорт ҳаракати шароитларининг энг муҳим таркибий қисмидир ва ҳаракат режимларини шакллантиришда, унинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Йўл шароитларига йўлнинг геометрик параметрлари, транспорт ва эксплуатация хусусиятлари, муҳандислик ускуналари ва иншоотлари, ҳайдовчилар, йўловчилар, автотранспорт воситалари, йўлларни таъмирлаш хизматлари ва бошқалар учун бинолар ва иншоотлар киради. Бу элементларнинг барчаси йўлнинг ҳолатига, машинанинг йўл билан ўзаро таъсирига, ҳайдовчининг кайфиятига ва охир-оқибат ҳаракат режими ва хавфсизлигига таъсир этади.
  • Шу жиҳатдан йирик шаҳарлардаги ЙТҲларининг 80%дан ортиғи қуйидаги шартларга боғлиқ:
  • – йўл қопламасининг илашиш сифатининг пастлиги;
  • – горизонтал белгиларнинг етишмаслиги;
  • – ёруғликнинг етарли даражада эмаслиги;
  • – кўринишнинг чекланганлиги;
  • – йўл четининг қониқарсиз ҳолати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралда тасдиқланган “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4954-сонли фармонида автомобиль йўлларига нисбатан йўл ҳаракати концепцияси, хусусан, автомобиль йўллари иш фаолиятини режалаштириш, автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш ишлари концепцияси аниқ белгиланган.
Шу муносабат билан, алоҳида йўналишда ажратилган ИТТ қуйи тизимлари доирасида йўл-транспорт воситаларини, жумладан, Йўл эксплуатация корхоналари (ЙЭК) махсус транспортини самарали назорат қилиш ва бошқариш муаммолари транспорт корхоналари учун ҳам, минтақавий бошқармалар ва транспорт хизмати истеъмолчилари учун ҳам жуда долзарбдир, йўл холати назоратини таъминлашда ИТТ қуйи тизимларини шакллантириш эса, йўл хўжалигини самарали бошқаришда энг мақбул усуллардан бири бўлиши мумкин.

Download 131.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling