Фан дастури билим соҳаси


Download 90.26 Kb.
bet2/14
Sana16.11.2023
Hajmi90.26 Kb.
#1778606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Барча йуналишга Умумий педагогика ФАН йўналиши 2020

Фан/модуль коди UPPB308

Ўқув йили 2022-2023

Семестр
5-6

ECTS – Кредитлар
8

Фан/модуль тури Мажбурий

Таълим тили Ўзбек/рус

Ҳафтадаги дарс соатлари
4

1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари
(соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама
(соат)

Умумий педагогика ва психология

120

120

240

2.

I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – Талабаларга таълим ва тарбия жараѐнларининг назарий ва амалий асосларини ўргатиш, педагогик фаолият мазмуни билан таништириш, умумпедагогик билимларни, педагогик маданиятни, касбий-педагогик компетентликни шакллантириш ва инновацион таълим жараѐнига тайѐрлаш орқали педагогик жараѐнда муваффақиятга эришиш масалаларини ҳал қилишга ўргатиш.
Фаннинг қонуниятлари ва психологиянинг асосий тушунчалари, принципларини ҳамда психик жараѐнларни назарий ва амалий томонларини ўрганишга йўналтирилган.
Шахс, фаолият, мулоқот, билиш жараѐнларига ҳақидаги билим, кўникма малакаларни шакллантириш, психология фанининг замонавий илмий билимларни ўзлаштиришни ташкил қилиш.
Фаннинг вазифаси – Фаннинг илмий, амалий ва методологик асосларини ўргатиш, таълим жараѐнини инновацион бошқариш, инклюзив таълим шароитида фаолият юритиш, педагогик маҳоратни эгаллаш йўллари, таълим муассасасининг иш ҳужжатларини тўғри юритиш, педагогик манбалар билан ишлай олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш.
Психология фанининг жамият ва шахс камолотидаги ўрнини тушуниши, инсон психикаси ҳақида умумий тушунчаларга эга бўлиши керак. Шахснинг индивидуалпсихологик хусусиятлари ва уларнинг таълим-тарбия жараѐнидаги аҳамияти хусусида умумий билимлари бўлиши керак.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу: Педагогика фанининг предмети, тадқиқот методлари
Педагогика - ижтимоий фан сифатида. Педагогика фанининг жамият тараққиѐтида тутган ўрни. Педагогиканинг ривожланиш босқичлари. Педагогиканинг объекти, предмети, мақсад ва вазифалари. Педагогиканинг асосий категориялари ва тушунчалари.
Педагогик жараѐн. Педагогик фанлар тизими. Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси.
Педагогиканинг методологик асослари. Педагогик тадқиқот методларининг ўзига хослиги. Педагогика фанининг илмий-тадқиқот методлари ва уларнинг тавсифи. Педагогик тадқиқот натижаларини расмийлаштириш. Педагогик тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.
Ўзбекистонда педагогика фанининг ривожланиши. Педагогиканинг тараққиѐт тенденциялари.
2-мавзу: Педагогик таълимотлар тарихи Педагогик ғояларнинг ривожланиш босқичлари.
Ибтидоий жамиятда ташкил этилган тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари. Халқ







оғзаки ижодида тарбияга оид масалаларнинг ифодаланиши. “Авесто” энг қадимги маърифий ѐдгорлик. Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида тарбия ва мактаб.
Шарқ уйғониш даврида таълим-тарбия тараққиѐти. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино илмий мероси ва дидактик қарашлари.
Темурийлар даврида илм-фан, таълим-тарбиянинг равнақ топиши. XVII аср ва XX аср бошларида мактаб ва маърифий фикрлар тараққиѐти.
Ғарб Уйғониш даврида таълим-тарбия ва педагогик фикрлар тараққиѐти. Ян Амос Коменскийнинг педагогик тизими.
Ўзбекистонда 1917-1990 йилларда таълим тизими ва педагогика.
Ривожланган хорижий мамлакатларда таълим тизими.

Download 90.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling