Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana14.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1003908
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1.02. Махсус фан.ўқит.мет. ФД 2018 ЎР. (1)






Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари 
бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи 
Кенгашнинг 2019 йил “5” июлдаги 3 -сонли баённомаси билан маъқулланган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2019 йил “20” июлдаги 654-сонли буйруғи билан маъқулланган фан 
дастурларини таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлашга 
розилик берилган. 
Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб 
чиқилди. 
 
 
 
 
Тузувчилар: 
Галиева М.Р.
– ЎзДЖТУ, “Лингвистика ва адабиётшунослик”
кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент.
Хамраханова Н. – ЎзДЖТУ, “Лингвистика ва адабиётшунослик”
кафедраси ўқитувчиси. 
Тақризчилар:
Нормуродова Н.З. – Алишер Навоий номидаги ТДЎТАИ, “Инглиз 
филологияси” кафедраси мудири, ф.ф.н.,д доцент. 
Азизова Ф.С. – ЎзДЖТУ, “Инглиз тили ўқитиш методикаси №3” 
кафедраси мудири, PhD. 
Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Кенгашида 
кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2019 йил “22” майдаги “5”-сонли 
баённома). 



I. 
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий 
таълимдаги ўрни 
Мазкур дастурда “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фанининг 
қонуниятлари, инновацион технологиялар моҳияти ва уларни амалга татбиқ этиш 
йўллари, дидактика соҳасига доир тадқиқотлар методлари, махсус фанларни 
ўқитишга нисбатан замонавий ёндашув, метод ва технологиялар, назарий ва 
амалий машғулотларни режалаштириш ва ташкил этиш, ўқув- услубий 
воситаларни танлаш каби фан мазмунини ташкил этувчи масалалар ўз аксини 
топган. Ушбу фан доирасида ўрганиладиган билимлар магистрантларнинг 
келгусида таълим тизимида педагог сифатида самарали фаолият юритишларига, 
хусусан турли педагогик ва психологик усулларни таҳлил қилиш, янгиларини
ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш, тарбиявий ишларни лойиҳалаштириш, таълим 
жараёнидаги муаммоли вазиятларни ҳал этишларида муҳим аҳамият касб этади.  
“Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани 2 курсда ўқитилади. Ушбу фан
мутахассислик фанлари билан узвий боғлиқ. Фан бакалавриат босқичида ўқитилган 
“Педагогика”, “Психология”, “Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим 
технологиялари” каби фанларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Фан
магистратура мутахассисликлари ўқув режасидаги умумметодологик ва 
мутахассислик фанлари билан узвий боғлиқликда ўқитилади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling