Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари


кўникмаларига эга бўлиши керак


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana14.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1003908
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1.02. Махсус фан.ўқит.мет. ФД 2018 ЎР. (1)

кўникмаларига эга бўлиши керак. 
Махсус фанларни ўқитишда илмий-тадқиқот натижаларидан файдаланиш, олий 
таълимда ўқув-методик ва илмий ишларни олиб бориш – аудиторияга мос ўқув 
материалларини танлаш, мавзулар бўйича топшириқ, машқ ва тестлар тузиш, ўқув 
ва тарбиявий ишларни тизимлаштириш, шунингдек, махсус фанларни ўқитишда 
оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, машғулотларда мавзуга мос таълим 
технологиялари, компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан унумли 
фойдаланиш, талабаларнинг мустақил мустақил таълим кўникмаларини ҳамда
уларнинг касбий ва ижодий маҳоратларини ривожлантириш, педагоглик фаолияти 
билан боғлиқ турли вазиятларда ўзини қўлга олиш малакаларига эга бўлиши 
лозим. 
 
IIIАсосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) 
1-Модуль. Махсус фанларни ўқитиш методикасига кириш курснинг умумий
асослари
 
1-мавзу. Махсус фанларни ўқитиш методикасига кириш 
Замонавий таълим тушунчаси. Таълим тизими тараққиётининг жаҳон 
тенденциялари. Таълим сифатини таъминлаш мақсадида тизимни бошқариш 
тамойиллари. Ўзбекистонда таълим тизими. “Махсус фанларни ўқитиш 
методикаси” нинг бошқа фанлар билан алоқаси. Махсус фанларни ўқитишнинг 
асосий тоифалари. Қиёсий методика.  

2-мавзу. Қиёсий методика 
 
“Қиёсий методика” тушунчаси. Қиёсий методиканинг мақсади, вазифалари ва 
ўрганиш объекти. Турли таълим муассасаларида ўқитиш методикаси (мактаб, 
академик лицей, коллеж, ОТМ). Ўқитишнинг турли босқичларида таълимни
индивидуаллаштириш ва табақалаштириш муаммолари. Интеллектуал салоҳият 
назарияси. Назоратга қўйиладиган замонавий талаблар. Турли таълим 
муассасаларида ўқувчи ва талабалар эгаллаган билимларни баҳолашнинг ўзига хос 
хусусиятлари.
3-мавзу. Педагогнинг умумкасбий компетенцияси
Компетентли ёндашув технологиясининг умумий тавсифи. Педагогнинг 
касбий фаолияти. Замонавий педагог ва унга қўйиладиган талаблар. Замонавий 
таълим тизимида шахснинг ўз-ўзини тарбиялаши. Замонавий педагогнинг касбий 
маҳорати. Касбий-педагогик ўз-ўзини бошқариш педагог компетентлигининг 
асоси сифатида. Компетенция ва компетентлик тушунчалари ўртасидаги ўзаро 
муносабат. Муаммоли вазиятларга ечим топишда касбий компетентлик.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling