Fan: Suv omborlaridan foydalanish kafedra


СУВ ОМБОРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Download 1.66 Mb.
bet2/13
Sana03.02.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1154316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Sof kurs ishi

СУВ ОМБОРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Сув омборларининг эксплуатация хизмати ўз ишини Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг ҳавфсизлиги тўғирисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув хўжалиги юқори ташкилотларининг буйруқ ва кўрсатмалари, сув хўжалиги ташкилотларининг низомлари, меъёрий ҳужжатлари, назоратчи ташкилотларнинг буйруқ ва кўрсатмалари, шунингдек Республиканинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ сув хўжалигига тааллуқли ҳужжатлар асосида ташкил қилади.
Якка суғориш тизимига хизмат қилувчи сув омборларида бевосита ушбу тизим бошқармасига бўйсунувчи эксплуатация бошқармаси тузилади. Бир неча суғориш тизимларига хизмат кўрсатувчи сув омборларида эксплуатация хизмати вилоят суғориш тизимлари бошқармасига бўйсунади. Икки ва ундан ортиқ вилоятларнинг суғориладиган ҳудудларига хизмат қилувчи сув омборлари эксплуатация бошқармаси ушбу ҳавза суғориш тизимлари бошқармасига ёки Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунади.
Сув омборларидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш ва унинг структураси
Сув омборларининг эксплуатация хизматлари маъмурий-хўжалик ва ишлаб чиқариш хизматларидан ташкил топади. Ишлаб чиқариш хизмати эса ўз навбатида диспетчерлик хизмати, эксплуатация участкалари ва механизациялашган таъмирлаш отрядларига бўлинади.
Ташкилий структура
Сув омборлари “Сув омборидан фойдаланиш бошқармаси” сифатида эксплуатация қилинади ва бошқаришнинг таркибий кўриниши қуйидагича амалга оширилади.
Сув омборлари эксплуатация хизмати штат таркиби ва хизматчилар сони эксплуатация ишлари ҳажми, эксплуатация хизматининг тузилиши ва иншоотлар тоифасига боғлиқ равишда белгиланади. Сув омборидан фойдаланиш бошқармасининг ходимлар штати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.



2.1- расм. Сув омбори фаолиятини бошқариш схемаси.


Сув омбори ташкилий схемаси унинг тасарруфига кирувчи иншоотлар таркиби асосида тузилади.

2.2-расм. Сув омборининг ташкилий схемаси.


Ушбу амалий машғулотни бажариш учун дарсни бошида ўқитувчи томонидан ҳар бир талабага алоҳида дастлабки маълумотлар берилади, ўз дастлабки маълумотларига мувофиқ, пастда намуна шаклида берилган ҳисобларга асосланиб сув омборидан фойдаланиш хизматининг ташкилий схемасини ишлаб чиқадилар.
Топшириқни Ҳисораксув омборидан фойдаланиш бошқармаси мисолида олиб борамиз.

Ҳисораксув омбори “Ҳисорак сув омборидан фойдаланиш бошқармаси” сифатида эксплуатация қилинади ва сув омбори эксплуатацияси бошқармаси “Зарафшон” Республика бирлашмасига бўйсунади. Бошқаришнинг таркибий кўриниши қуйида келтирилган.

2.3 – расм. Ҳисорак сув омбори фаолиятини бошқариш схемаси


Ҳисорак сув омборининг ташкилий схемаси унинг тасарруфига кирувчи иншоотлар таркиби асосида тузилади (2.4-расм).

2.4-расм. Сув омборининг ташкилий схемаси.


Ҳисорак сув омбори эксплуатация хизмати штат таркиби ва хизматчилар сони эксплуатация ишлари ҳажми, эксплуатация хизматининг тузилиши ва иншоотлар тоифасига боғлиқ равишда белгиланади.
Ҳиссорак сув омбори Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридан 30 км юқорида, Оқсув дарёсининг ўзанида, Шаҳрисабз тумани Мироқи шаҳарчасидан 1,5 км узоқликда жойлашган. Сув омбори ўзанли сув омборлари турига киради. Ҳиссорак сув омбори дарё оқимини мавсумий бошқариб, суғорида сув билан таъминлаш мақсадида қурилган. Сув омбори қурилиши 1977 - 1988 йилларда босқичма – босқич амалга оширилган бўлиб, сув омборини тўлдириш 1981 йилда бошланган ва доимий фойдаланишга 1982 йилда топширилган. Сув омборининг қурилиш лойиҳаси 1976 йилда “Узгипроводхоз” институти томонида ишлаб чиқилган. Ҳиссорак сув омбори, ҳажми жиҳатдан катта сув омборлари сирасига кирмайди. Ҳавзанинг эни нисбатан тор, қирғоқлари тик бўлиб, ҳажми асосан тўғон баландлигининг ҳисобига ҳосил бўлган, тўғонининг баландлиги 138,5 м ни ташкил этади. Юқори босимли 1 (биринчи) мукаммаллик тоифасидаги грунт тўғонлар турига киради. Тўйиниш манбаи Оқсув дарёси – Оқсув дарёси Ҳисорак сув омборини тудирувчи асосий манба булиб, дарё Қашқадарё вилоятидаги сойлардан биридир ва у Қашқадарё дарёсининг ўнг ирмоғи ҳисобланади. Сув омборини тулдирувчи Оқсув дарёси Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ёнбағридаги қор ва музликлардан бошланади. Сув омборини сув билан таъминловчи Оқсув дарёси Амударё ҳавзасидаги қор ва музликлардан тѝйинувчи дарѐлар туркумига киради. Дарёнинг умумий узунлиги 62 км ни ташкил этса, сув йиғиш майдони 845 км2 ни ташкил этади.
Қашқадарё ҳавзасининг энг йирик музликларидан ҳисобланган майдони Ф=1,4 км2 ни ташкил этувчи Северсев музлиги билан майдони Ф=1,3 км2 ни ташкил этувчи Ботирбой музлиги Оқсув дарёсининг сув йиғилиш майдонида жойлашган, чунки ўртача баландлиги жиҳатидан Яккабоғ дарёсиникидан пастроқ бўлгани билан Оқсув дарёсининг сув йиғилиш майдонида баланд чўққилар кўпроқ (4000 м дан юқори бўлган баландликлар Оқсув дарёси сув йиғилиш майдонида 2,2 % ни, Яккабоғ дарѐникида эса 0,2 % ни ташкил этади), ѝртача баландлиги 2444 м ни ташкил этади. Сув омборини сув билан таъминловчи Оқсув дарѐсига чап тарафдан Даҳансой, Обикихона, Гелендарё, Работ, Сужар каби ирмоқлар қуйилса, ўнг тарафдан эса Шутсой ирмоғи қўйилади. Оқсув дарёсининг энг кўп сув сарфи июн ойига тўғри келса, энг кам сув сарфи декабр - январ ойларига тўғри келади. Йиллик оқимнинг 49,2 % март- июн ойларида оқиб ўтади. Оқсув дарёсининг кўп йиллик сув сарфлари 1.3 – жадвалда келтирилган. Ҳавзанинг бошқа дарѐларига қараганда Оқсув дарѐсида тѝлин сув даври энг кеч кузатилади. Шу билан бирга бу дарё Қашқадарё дарёсининг ҳавзасининг энг серсув дарёси бўлиб ҳисобланади.сув омбори мавсумий сув омбориларидан бири ҳисобланади, унинг лойиҳа бѝйича тѝла ҳажми 170 млн м3 га тенг. Ҳиссорак сув омбори лойиҳа бўйича 53 минг га майдонни суғоришга мѝлжаллаб қурилган.
Сув омбори жойлашган ҳудуднинг табиати: Туман худуди Кашқадарё вилоятининг шимоли – шарқий қисмида, Ҳисор тоғларининг этакларида жойлашган. Туманнинг ғарби очиқ, воҳа – Қарши чўлига туташиб кетадиган текисликдан иборат. Тоғлардан оқиб тушадиган Оқсув, Қашқадарё, Танхоздарё, Қизилдарё, Тамшуш, Мироқи дарѐлари жарликлар ҳосил килган. Мироқи тоғ этакларидан қора мармар қазиб олинади.
Иқлими континентал. Йиллик ѝртача ҳарорат 14.7°C ни, январнинг ѝртача ҳарорати 0.8°C ни, энг паст ҳарорат эса -26°C ни, июл ойида йўртача ҳарорат 28°C ни, энг юқори ҳарорат эса 43°C ни ташкил этади. Йилига 600 – 650 мм ёғин тушади. Вегетация даври – 219 кун. Тўйиниш манбаи Оқсув дарёси – Оқсув дарёси Ҳисорак сув омборини тудирувчи асосий манба булиб, дарё Қашқадарё вилоятидаги сойлардан биридир ва у Қашқадарё дарёсининг ўнг ирмоғи ҳисобланади. Сув омборини тулдирувчи Оқсув дарёси Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ёнбағридаги қор ва музликлардан бошланади. Сув омборини сув билан таъминловчи Оқсув дарёси Амударё ҳавзасидаги қор ва музликлардан тѝйинувчи дарѐлар туркумига киради. Дарёнинг умумий узунлиги 62 км ни ташкил этса, сув йиғиш майдони 845 км2 ни ташкил этади.
Қашқадарё ҳавзасининг энг йирик музликларидан ҳисобланган майдони Ф=1,4 км2 ни ташкил этувчи Северсев музлиги билан майдони Ф=1,3 км2 ни ташкил этувчи Ботирбой музлиги Оқсув дарёсининг сув йиғилиш майдонида жойлашган, чунки ўртача баландлиги жиҳатидан Яккабоғ дарёсиникидан пастроқ бўлгани билан Оқсув дарёсининг сув йиғилиш майдонида баланд чўққилар кўпроқ (4000 м дан юқори бўлган баландликлар Оқсув дарёси сув йиғилиш майдонида 2,2 % ни, Яккабоғ дарѐникида эса 0,2 % ни ташкил этади), ѝртача баландлиги 2444 м ни ташкил этади. Сув омборини сув билан таъминловчи Оқсув дарѐсига чап тарафдан Даҳансой, Обикихона, Гелендарё, Работ, Сужар каби ирмоқлар қуйилса, ўнг тарафдан эса Шутсой ирмоғи қўйилади. Оқсув дарёсининг энг кўп сув сарфи июн ойига тўғри келса, энг кам сув сарфи декабр - январ ойларига тўғри келади. Йиллик оқимнинг 49,2 % март- июн ойларида оқиб ўтади. Оқсув дарёсининг кўп йиллик сув сарфлари 1.3 – жадвалда келтирилган. Ҳавзанинг бошқа дарѐларига қараганда Оқсув дарѐсида тѝлин сув даври энг кеч кузатилади. Шу билан бирга бу дарё Қашқадарё дарёсининг ҳавзасининг энг серсув дарёси бўлиб ҳисобланади.



  1. Download 1.66 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling