Фан: Ўзбек тилининг сохада кўлланилиши


ПУНКТУАЦИЯ ВА УНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ


Download 1.33 Mb.
bet2/6
Sana09.05.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1448924
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ПУНКТУАЦИЯ слайд

ПУНКТУАЦИЯ ВА УНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ

  • Пунктуация — муайян тил ёзув системасининг таркибий қисмидир. Пунктуация қоидаларинн пухта згаллаш ва улардан амалда ўринли фойдаланиш ёзма нутқ учун муҳимдир. Пунктуация умумхалқ, умуммиллат маданий бойликларидан ҳнсобланади. Ундан фан, адабиёт, нашриёт, матбуот ва маориф ходимлари— барча кенг фойдаланади Пунктуация сўзи латинча пунктиум (пункт — нуқта, белги, шакл) сўзидан олинган бўлиб, уч маънода ишлатилади: тиниш белгилари системасини ўргатувчи бўлим (соҳа), тиниш белгиларининг қўлланиш қоидалари ва тиниш белгилари маъноларида юритилади. Пунктуация тиниш белгиларининг қўлланилиши ҳақидаги ягона қонун-қоидалар йиғиндисидир. Пунктуация тиниш белгиларининг миқдори, функцияси, қўлланиш системаси ва тартибини ўргатади. Ҳарфлар йиғиндиси алфавитни, тўғри ёзув қоидалари йиғиндиси орфографияни, тўғри талаффуз нормалари орфоэпияни ташкил этганидек, тиниш белгилар системаси пунктуацияни вужудга келтиради.
  • Тиниш белгилари ўз вазифалари ва специфик хусусиятлари жиҳатидан ёзувнинг бошқа воситаларидан (масалан: рақамлар, ҳарфлар, айрим плмий белгилар, транскрипцион ва диакритик белгилар ва бошқалардан) алоҳида ажралиб туради. Тиниш белги бўлиши учун: а) ижтимоий-социал функцияни бажариши; б) вазифаси гапнинг семантик-грамматик жиҳати билан боғлиқ бўлиши; в) қўлланиши грамматик (кўпроқ синтактик) қонуниятга асосланиши; г) ўз график шаклига, ўз қўлланиш системасига эга бўлиши лозим.

ПУНКТУАЦИЯ ВА УНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ

Пунктуация тилнинг синтактик қурилиши билан узвий боғлиқдир. Тиниш белгилари ёзма текстнинг барча формаларида ишлатилади: «Баҳор!» каби бир составли гаплардан бошлаб, «Эл яигармас, ер кўкармас, бўлмаса кўк томчиси; цайдан олсин шеърни шоир, бўлмаса илҳомчиси?» (А. Тўқай) каби мураккаб гаплар таркибида ҳам қўлланаверади. Тиниш белгилари ёзма нутқнинг айрим ёзув белгилари (Масалан, лексик, морфологик воситалар, ҳарфлар ёки диакритик белгилар) билан ифодалаш мумкин бўлмаган томонларини аниқ белгилашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг тушунилишини осонлаштириш учун қўлланади. Узбек ёзувида тиниш белгиларининг қўлланиши XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлангандир. XIX асрнинг II ярмидан сўнг Узбекистонда матбаачиликнинг пайдо бўлиши, китоб нашр этиш ишларининг ривожланиши ўзбек пунктуациясининг шаклланишида муҳим омиллардан ҳисобланади. Ҳозирги ўзбек пунктуациясининг шаклланиши XIX асрнинг етмишннчи йилларига тўғри келади.


Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling