ЧБЎ МЕТРОЛОГИК таъминоти.
Режа:
ЧБЎ метрологик таъминотининг умумий тушунчалари.
ЧБЎ эталонлари ва намунавий воситалари.
Узунликнинг штрихли ўлчовлари.
Ишчи штрихли узунлик ўлчовлари.
Калит сўзлар
Метрологик таъминот, эталонлар, намунавий воситалар, штрихли узунлик ўлчовлари.
Назорат саволлари:
ЧБЎ метрологик таъминоти нималардан иборат?
ЧБЎ нинг қандай эталонларини биласиз?
Қандай штрихли узунлик ўлчовларини биласиз?
Қандай ишчи штрихли узунлик ўлчовларини биласиз?
1. ЧБЎ метрологик таъминотининг умумий тушунчалари.
Фан ва техниканинг замонавий тараққиётида ЧБЎ га турли жойларда ва турли вақтларда бажарилган ўлчаш натижаларининг бир – бирига мос тушиши талаби қўйилмоқда. Ўлчаш натижаларининг бир – бирига мос тушиши, яъни ўлчашлар бирлилиги савдо – сотиқда ва маҳсулот алмашинишда ҳисоб – китоб тўғри бўлиши учун, саноатда турли жойларда тайёрланган буюмларни ўзаро алмашинувчан бўлиши учун, фан соҳасида эса табиатда ўрганилаётган ходисалар ҳақидаги маълумотларни кенг қўллаш имконияти учун биринчи даражали долзарб масала ҳисобланади. ЧБЎ ларда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш учун ҳамма ўлчашлар бир хил бирликда градуировкаланган ўлчаш воситаларида бажарилиши керак.Турли жойларда ишлатиладиган бирликлар ўлчами бўйича бир хил бўлиши керак.
Шундай қилиб, биз барча ўлчашлар ўзаромувофиқлигини таъминлашга қаратилган ўлчашлар бирлигини ҳосил қилиш, сақлаш ва узатиш бўйича ягона тизимни яратиш ва уни узлуксиз ишлаб туриш заруратига келамиз. ЧБЎ бирлигини ҳосил қилиш ва сақлаш учун жуда мухим ва аниқ даражадаги ўлчаш воситаси бўлган эталонлардан фойдаланилади. Эталон ва намунавий ўлчаш воситалари ҳақидаги тушунчаларни бир – биридан яққол ажратиш учун уларни аниқликларигагина эътибор бериш етарли бўлмайди, балки уларни мўлжалланганлигига ҳам (1 – расм) эътибор бериш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |