Фани бўйича маърузалар матни


Download 1.11 Mb.
bet34/38
Sana10.01.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1087091
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Chiziqli-burchakli o\'lchashlar

1 – расм.




2. ЧБЎ эталонлари ва намунавий воситалари.

Эталонларни тавсифловчи жиҳатлар қуйидагилар:


- уларни мўлжалланганлиги, яъни давлат (миллий эталонлар) ёки давлатлар гуруҳи (ҳалқаро эталонлар) учун ўлчаш бирлигини ҳосил қилиш ва сақлаш;
- (шу физик катталикга учун барча ўлчаш воситаларига нисбатан) олий даражадаги аниқлик;
- мос ваколатли метрологик идора томонидан расман эталон сифатида тасдиқланиши.
Эталонлардан фарқли равишда ЧБЎ намунавий ўлчаш воситалари эталонлар томонидан ҳосил қилинган ўлчаш бирлигини сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган. Ўз навбатида намунавий ўлчаш воситалари эталонлар томонидан ҳосил қилинадиган ва сақланадиган бирликларни қабул қилиш ва давлатнинг ҳамма худудига тарқатишдан иборат.
Фан ва ҳалқ хўжалигининг барча соҳаларида амалий ўлчашлар учун ишлатиладиган қолган барча ўлчаш воситалари ишчи ўлчаш воситалари ҳисобланади.
Эталонларни синфланишини кўриб чиқамиз. Эталонлар жойлашиш ўрнига қараб бирламчи ва иккиламчи синфга бўлинади.
Бирламчи эталонлар физик катталик бирлигини давлат миқёсида энг юқори аниқликда ҳосил қилади. Иккиламчи эталон қиймати одатда шу бирликдаги бирламчи эталон билан солиштириш орқали топилади. Ўлчашлар бирлилигига эришиш учун ҳар бир физик катталик учун давлат миқёсида фақат битта эталон бўлиши керак. Қолган барча эталонлар у билан мувофиқлашадиган, яъни иккиламчи эталонлар бўлиши керак. Баъзи холларда, яъни ўлчаш бирлиги унинг таърифига мос холда (масалан, метр – ёруғлик тўлқин узунлиги ёрдамида) ҳосил қилинадиган бўлса, у ҳолда одатда эталон конструкцияси мураккаб ва ташишга ноқулай бўлади. Эталонларни мувофиқлашиши бу холда тўғридан – тўғри амалга оширилмасдан, одатда осон олиб бориладиган ўлчов сифатидаги ёрдамчи эталон воситасида амалга оширилади. Бу эталон – гувоҳ эталони деб аталади. Шундай қилиб, ҳосил қилинувчи бирликларнинг бирламчи эталонлари орасида ўзаро боғлиқлик тизими яратилади ва бирликлар ўлчаш ҳақидаги фаннинг ҳамма замонавий ютуқлари асосида анча оддий усул билан юқори аниқликда ҳосил қилиш ва сақлаш таъминланади.
Асосий бирликларнинг бирламчи эталонлари уларнинг таърифига кўра амалга оширилади.
Метрологияда маълум бир нарсага асосланган эталонлар хусусиятидан келиб чиқиб берилган бирликларнинг таърифлари юқори даражада аниқликда ҳосил қилинадиган физик ҳодисаларга асосланган.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling