Фанидан (лаборатория машғулотлари учун)


Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар


Download 1.17 Mb.
bet13/34
Sana08.04.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1342614
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
Fiziologiya laboratoriya

Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Ишнинг натижасини ёзишда эътиборингизни кўпроқ баланд частота билан таъсирланганда ҳаракат реакцияларининг ўзгаришига қаратинг. Кузатилаётган ҳодисаларнинг сабабини тушунтиринг.


Қўзғалишнинг фазовий қўшилиши


Иш анжомлари: препаровка учун асбоблар йиғиндиси, жомча, пахта, метроном ёки секундомср, илмоқли ва пробкали штатив, 0,1%, 0,3%, 0,5% сульфат кислота эритмалари, сув учун стакан, бақа.
Тажриба ўтказиш тартиби. Таламик бақанинг пастки жағидан штатив илмоғига олиниб, илмоқ учига пробка кийдирилади (иш вақтида бақанинг илмоқдан чиқиб кетмаслиги учун) ва қон тўхтагунча кутилади.
Фазовий қўшилишни букилиш рефлексида кузатиш мумкин. Бунинг учун бақанинг орқа оёқ панжаларининг учи бўсаға концентрациясидаги кислотага туширилади ва рефлекс вақти аниқланади. Бақа панжаларини кислотага тушгандан то уни тортиб олгунгача кетган вақт метроном зарбаси (ёки секундомер) ёрдамида топилади ва бу рефлекс вақти бўлади. Кейин бақанинг оёғини стакандаги водопровод сувида ювиб, оёқлар кафти бутунлай кислотага солиб рефлекс вақти аниқланади.
Ишни расмийлаштиришга доир тавсиялар. Иккала ҳолатда рефлекс вақтини белгиланг. Оёқлар кафти бутунлай кислотага туширилганда рефлекс вақти нима учун ўзгаради? Кетма-кет ёки вақтли ва фазодаги қўшилишини тушунтирувчи схемани айтинг.
11-ИШ. СТРИХНИН ВА НАРКОЗНИНГ МНС ГА ТАЪСИРИ.


Ишдан мақсад. Стрихнин таъсирида рефлектор реакцияларнинг ўзгаришини кузатиш.
Назарий тушунча. Марказий нерв системаси баъзи бир заҳарларга, жумладан стрихнинга махсус сезувчанлиги билан алоҳида хусусият касб этади.
Бақанинг териси остига стирихнин юбориб заҳарланганда марказий нерв системасининг қўзғалувчанлиги ҳамда ўтказувчанлиги ортади ва координация механизмлари бузилади.
Иш учун керакли жиҳозлар: Бақа, шиша қалпоқ, 1 г ли шприц, стрихниннинг 0,1% ли эритмаси.
Ишни бажариш тартиби. Бақанинг орқа ёки қорин териси остига шприц билан стрихниннинг 0,1% ли эритмасидан 1 мл юбориб уни шиша қалпоқ тагига қўйилади. Сўнг вақти-вақти билан шиша қалпоқни кўтариб бақага кучсиз таъсирот берилса, секин аста рефлектор реакцияларнинг ўзгариб бораётгани, яъни қўзғалувчанликнинг ортиши кузатилади ва бора-бора терисининг қайси участкаси таъсирланмасин бақа ҳамма оёқларини ҳаракатлантириш билан жавоб беради. Қўзғалиш иррадиацияланиши натижасида олдин айрим қалтирашлар, кейин эса умумий қалтираш юзага келади. Бақа сакрашга ҳаракат қилиб оёқларини ёзган ҳолда қорин билан ерга урилади. Бу ҳаракат координацияси бузилганлигининг ифодасидир.



Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling