Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


-савол буйича дарс мақсади


Download 0.73 Mb.
bet11/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

3-савол буйича дарс мақсади: Талабаларда ихтиро ва рационализаторлик таклифлари, муаллифлик ҳуқуқийини химоялаш тўғрисида тушунча ҳосил қилиш
Индентив ўқув мақсадлари:
1.Ихтиро объекти хакида сузлаб бера олади.
2.Муаллифлик ҳуқуқи тушунчасига изоҳлай олади.
3. Рационализаторлик таклифлари ва ихтирони фарқлай олади.
3-савол баёни: Давлатимизнинг қонун ҳужжатларига биноан ҳуқуқй химоя ихтироларга, агар у янги ихтирочилик даражасига эга бўлган ва саноатда ишлатилиши мумкин бўлса берилади. Ихтиро янги деб, агар у ариза берилган кунгача, унинг ва шунга ухшаш карорнинг мохияти мамлакат ёки хорижда очилмаган бўлса тан олинади.
Янгилик дунё микёсида янги ва абсолют бўлиши керак, яъни ихтиролар хозирда маълум бўлган техникавий даражанинг бир кисми бўлмаслиги керак. Бу барча турдаги очик ва яширин маълумотлар билан солиштириш йули билан аникланади. Ихтиронинг ихтирочилик даражаси унинг мавхум эмаслиги билан белгиланади. Мутахассис учун у, мантикан амалдаги техника ва билим даражасидан келиб чикмайди, балки, мавжуд маълумотларнинг энг юкори даражасига нисбатан янги ва ижобий самара берадиган бўлиши керак.
Ихтиро объекти куйидагилардан иборат бўлади: "курилма", "усул" ,"модда" , "Микроорганизм штамми", "Усимлик ва хайвонларнинг янги хужайралари", аввалдан маълум курилма, усул, модда ёки штаммни бутунлай бошка мақсадларда куллаш.
Қуйидагилар ихтиро деб тан олинмайди: илмий назариялар, хужаликни ташкил килиш усуллари ва уни бошкариш, шартли белгилар, жадваллар, коидалар, аклий опеацияларни бажариш усуллари , алгоритмлар, информацион дастурлар(ЭХМлар учун), иморат, иншоот ва худудларда лойихалари ва планировка схемалари, эстетик талабларни кондиришга каратилган ва махсулотлар-нинг факатт ашки куринишига тегишли таклифлар, жамият манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлок принципига оид ечимлар.
Ошкор килиниши мамлакат хавфсизлигига зарар етказувчи маълумотларни уз ичига олган ихтиролар республика Вазирлар Махкамаси томонидан урнатилган тартибда махфийлаштирилиши зарур.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling