Фанидан ўҚув-услубий мажмуа
Мавзу: Тадбиркорлик фолиятнинг асосий босқичлари
Download 0.73 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 1-савол буйича дарс мақсади
- 1-савол баёни
- Муҳокама учун саволлар
- 2-савол буйича дарс мақсади
- Идентив ўқув мақсадлари
- 2-савол баёни
6.Мавзу: Тадбиркорлик фолиятнинг асосий босқичлари
Ажратилган вақт- 2 соат Асосий саволлар: 1. Бозор конъюктураси ва ресурсларни тахлили. 2. Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тадбиркорларга баъзи бир фаолият турларини олиб боришлари учун рухсатнома бериш. Таянч иборалар: Бозор конъюктураси, менежер, ташки ва ички мухит, микро иклим, корхона низоми, таъсис ҳужжатлар, ташкилий расмийлаштириш. Мавзуга оид муаммолар: Бозор конъюктурасини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Сизнинг муносабатингиз қандай? 2. Иқтисодиётда микроиклимни вужудга келтириш кўплаб ўзгаришларга олиб келади.Сизнинг фикрингиз қандай? 3. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш буйича мажбуриятларни унинг меросхўрига ўтиши мураккаб жараёндир. Бу фикргасизнинг муносабатингиз қандай? 1-савол буйича дарс мақсади: Талабаларда бозор конюктураси ва ресурсларни тахлили ҳақида тушунчалар ҳосил қилиш. Идентив ўқув мақсадлари 1.1. "Бозор конъюктураси" тушунчасини изоҳлай олади. 1.2. Бозор ресурсларини тахлили усулларинифарқлай олади. 1-савол баёни: Хар бир ишни бошлашдан олдин тадбиркор ишлаётган иқтисодий шароитни, маълум бир махсулотга бўлган эхтиёжни ёки кулайрок имкониятлардан фойдаланишни тахлил килиш керак. бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг мутахассислари СВОТ - тахлилдан фойдаланишни таклиф этадилар. СВОТ - кискартма суз бўлиб, инглиз тилидаги "кувват", "кучсизлик", "имкониятлар", "тахлил" каби сузларнинг бош харфларидан ташкил топган. Демак, тадбиркорлар ёки фирманинг менежери узининг иш фаолиятини куйидаги омилларни инобатга олиб белгилайди: - корхонанинг ташки мухитга нисбатан куввати ва камчилиги; - ташки мухитдан келиб чикадиган имкониятлар ва тахлиллар. Холат тахлили хозирги вактдаги ишнинг ахволи ва бизнес ривожланишининг йуналишларини келажакдаги истикболини бахолашга имкон беради. Бу эса корхона кувватини ошириш ва нуксонларини бартараф этишга мулжалланган (имкониятлардан фойдаланиш ва тугиладиган тахлилни бартараф этиш учун) бизнес режаларни тузиш ва уларни амалга ошириш йули билан килинади. Бунда бозор конъюктурасини урганишга алохида эътибор берилади. Янги махсулотга эхтиёжини тажриба учун махсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан белгилаш лозим. Тадбиркор, фирма менежерининг вазифаси шундан иборатки, корхонанинг ташки мухит билан мослашувига, фойдаланиладиган ишлаб чиқариш омилини (ер, мехнат ва бошка маблаг), улар ишлаб чикарадиган махсулотга, курсатадиган хизматга айлантириш. Муҳокама учун саволлар: 1. СВОТ тахлили нима? 2. Холат тахлили нимани аниклашга имкон беради? 3. Ташки мухитни тадбиркорликка таъсири қандай? 4. Микроиклимни вужудга келтириш қандай узгаришларга олиб келади? 5. Бозорни тахлил килишда нималарга эътибор бериш керак? 2-савол буйича дарс мақсади: Талабаларда тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тадбиркорларга баъзи бир тадбиркорлик турларини олиб боришлари учун рухсатнома бериш ҳақида тушунча ҳосил қилиш. Идентив ўқув мақсадлари: 2.1. Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини билиб олади. Тадбиркорларга баъзи бир тадбиркорлик турларини олиб боришлари учун рухсатнома беришни изоҳлай олади. Таъсис ҳужжатлари хакида маълумот бера олади. 2-савол баёни: Кичик бизнесда хужаликни бошкарувчи шахсларнинг хаммаси белгиланган тадбирда давлат рўйхатидан утишлари керак. Бу тадбирнинг икки мақсади бор. Бир томондан тадбиркорлик тизимини ноинсоф шериклардан, бошкарув тизимини суистеъмол килишдан давлат химояси куйилган бўлса, иккинчи томондан рўйхатга олиш ёрдамида корхона ва тадбиркорларнинг фаолияти, давлат ва махаллий бюджетга соликларнинг келиб тушиши, бошка туловларнинг тулаш тартиби назорат килинади. Давлат рўйхатидан ўтказиш шахснинг турар жойи ёки юридик манзилгохи жойлашган жойда амалга оширилади. Корхонанинг баъзи турлари учун (банклар, сугурта ширкатлари, босмахоналар) рўйхатдан ўтказишда бошка тартиб ва бошка органлар белгиланган. Агарда фукаро юридик шахс бўлмасдан тадбиркор бўлишни хохласа, унда у белгиланган тартибда ариза бериши, рўйхатадан ўтказилиши учун керакли туловнинг туланганлиги хакидаги ҳужжатни бериши керак. Ариза билан биргаликда бошка ҳужжатлар, дипломлар, гувохномалар, хайдовчилик гувохномаси, лицензиялар ва агарда тадбиркорлик одамлар соглигига ёки табиатга зарар келтирадиган бўлса, керакли ҳужжатлар такдим килинади. Ариза берилган кундан бошлаб 30 кун давомида курилади. Шу вакт ичида уни рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш хакида маълумот берилади. Хулоса 5 кун мобайнида аризачига юборилади.Рўйхатдан ўтказилган тадбиркор хакидаги маълумот 10 кун ичида махаллий давлат бошкарув органларига, давлат солик инспекциясини туман бўлинмасига, молия Вазирлигига, статистика органига, давлат рўйхатдан ўтказиш бўлинмасига ва республика курсатгичлар бўлинмасига берилади. Тадбиркорга рўйхатдан утганлиги хакидаги гувохнома берилади. Унда юридик шахс бўлмаган тадбиркор фаолияти турлари санаб утилади. Рад жавоби мақсадга мувофик бўлмаслиги мумкин эмас, агарда аризачи уз аризасига рад жавоби билан коникмаса у судга мурожаат килиши мумкин.қонунга мувофик давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилса,фукаро ёки тадбиркорга туловдан 50 % фоизи кайтариб берилади. Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби анча мураккаброқдир. Таъсис шартнома корхонани фукаролар жамоаси томонидан корхона ташкил килишнинг шарт-шароитларини аник белгилайди. Унда хар бир катнашчининг маблаг кушишдаги улуши аникланади. Таъсис шартномада куйидаги саволлар уз аксини топган: - корхона тузишда томонларнинг розилиги; - корхона мақсадлари; - юридик шахс хак ҳуқуқийларини эгаллаш шароитлари; - низом маблаги ва эгалик ҳуқуқийи; манфаатлар низоларининг хал килиниши; корхона ишчиларининг ҳуқуқий вамажбуриятлари, бурчлари; - сармоянинг тақсимланиши; захира фондини ташкил килиш; корхона аъзоларининг овозлари сони; бошкарув органлари корхона фаолиятини тухтатиш; шартноманинг кучга кириш шарт-шароитлари; Корхонанинг низоми ва таъсис шартнома лойихаси умумий мажлисда курилади ва баённома тузилади. Муҳокама учун саволлар: 1. Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказиш қандай тартибда ўтказилади ? 2. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини айтиб беринг. 3. қандай фаолият турлари учун махсус рухсатнома берилади? 4. Кайси холларда давлат ваколат органлари ташкилотни лицензиядан махрум килиши мумкин? 5. Корхонани рўйхатдан ўтказишда асосий таъсис ҳужжати нима ? Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling