Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


-Мавзу : Тадбиркорлик фаолиятида бизнес-режа


Download 0.73 Mb.
bet20/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

7-Мавзу : Тадбиркорлик фаолиятида бизнес-режа
Ажратилган вақт - 4 соат.
Асосий саволлар:

  1. Техник-иқтисодий асослашнинг мазмуни.

  2. Бизнес-режанинг мохияти ва ахамияти.

  3. Чиқариладиган махсулотларнинг сифат кўрсаткичлари ва сотиш бозорини иктисодий баҳолаш.

  4. Таваккалчиликни иктисодий баҳолаш ва молиявий режа.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: маҳсулот сифати. Имкониятли даромад, рентабеллик, инновация, қимматбаҳо қоғозлар, ликвидлик, ноликвидлик, бизнес-режа, сармоя, ялпи даромад, бозор сегменти, молиявий режалаштириш.
1- савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда техник-иқтисодий асослаш ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Мавзуга оид муаммолар:

  1. Бизнес режада маҳсулот сотиш бозорини иқтисодий баҳолаш бўлимида бозор потенциали, рақобатчиларнинг мавжудлиги ва имкониятлари, "кураш" усулларини ўрганиш муҳим ўрин тутади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

  2. АҚШ ишбилармонлари форумида иқтисодчи олим Г.Берл расмийлаштирилиши бўйича намунали бизнес-режани таклиф қилади.Бу таклифга сизнинг муносабатингиз қандай?

  3. Кўпчилик ҳолларда фирма бизнес-режага мувофиқ иш ташкил этилгандан сўнг "тасодифий харажатлар" қилишга мажбур бўлади. Буни сиз қандай изоҳлайсиз?

  4. Бизнес режа тузилаётганда лойиҳанинг зарарсизлик нуқтасини аниқлаш муҳимлиги таъкидланади.Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

  1. 1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда техник-иқтисодий асослаш ҳақида тушунча ҳосил қилиш.

Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Техник-иқтисодий асослашнинг мазмунини очиб бера олади.

2. Техник-иқтисодий асослашнинг кўрсаткичларини фарқлай олади.
1-савол баёни: Ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ корхонани ташкил этишда корхонанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Техник-иқтисодий асослашга қуйидагиларни киритиш лозим:

  1. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарларга бўлган талабни таҳлил қилиш.

  2. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

  1. талаб қилинувчи конструкторлик, технологик ва бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги;

  2. ишлаб чиқариш дастури;

  3. дастурни бажариш учун керак бўлган асосий ишлаб чиқариш фондига тегишли машина, асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги;

  4. ишлаб чиқариш қувватларининг мавжудлиги ёки уларнинг лойиҳаси;

  5. асосий ишлаб чиқариш фондларининг мавжудлиги;

  6. айрим турдаги маҳсулот ёки хизматларнинг самарадорлиги;

  7. амортизация тўловларининг миқдори.

  1. Молиявий кўрсаткичлар:

  1. сотилган маҳсулот ёки хизмат кўрсатишдан олиниши мўлжалланган маблағ;

  2. моддий ва унга тенглаштирилган бошқа сарф-харажатлар;

  3. бюджетга ўтказиладиган тўловлар;

  4. соф даромад;

  5. иш ҳақи жамғармаси;

  6. ташкил этилаётган бошқа жамғармалар миқдори;

  1. Ижтимоий кўрсаткичлар:

  1. Ишчиларнинг тахминий сони;

  2. Кўтилаётган иш ҳақи миқдори;

  3. Бир ишчига тўғри келаётган сотиш миқдори;

  4. Ногиронлар ва пенсионерлар меҳнатидан фойдаланиш имконияти.




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling