Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


-савол бўйича дарс максади


Download 0.73 Mb.
bet21/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

2-савол бўйича дарс максади: Талабаларда бизнес-режанинг аҳамияти ва уни тўзилиши ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1. Бизнес-режанинг мохиятини очиб бера олади.
2. Бизнес-режанинг тўзилишини изоҳлай олади.
2-савол баёни: Режалаштириш ҳар кандай тадбиркорлик тизимида хажмидан катъий назар унинг ажралмас кисмидир. Илгор технология ва бозор тадқиқотларининг натижалари, янги иш ташкили ва тадбиркорлик режаларини амалга ошириш билан боглик бўлган ташкилий-бошқарув ва молия муаммоларини хал қилиш бизнес режада акс этиши керак.
Бизнес-режа - бу хужжат, унда аниқ вазиятда бизнеснинг мохияти бошланиш имконияти, давоми ва унинг кенгайтирилиши акс этади.
Одатда бундай режалар 3-5 йил муддатга тўзилади. Тадбиркорлик томонидан биринчи йилдаги олинадиган самара ойлар сайин батафсил, кейинги йили - таквимлар бўйича, кейинчалик йил бўйича йил бўйича ҳисобланади.
Бизнес-режа омонатчилар тасдигидан утган такдирда (хиссадорлик жамияти бўлса), биринчи йилга алохида иш вазифаларини ишлаб чикишга асос бўлади, Гарбдаги хамма фирмалар ўз фаолиятини жуда аниқ режалаштиради ва бизнес-режани ишлаб чикишда махсус талабларга асосланади.
Одатда унинг хажми 40 бетдан ошмайди.
Бизнес режа бир неча муҳим вазифаларни бажаради. Бизнес режани тайёрлаш жараёни фиклашни жонлантиради, тадбиркорликни пухталик билан уйлашга ва ўз ишини турли нуктаи назардан таҳлил қилишга, хакикий имконият ва кийинчиликларни баҳолашга мажбур килади. Учинчи вазифа-назорат. Туртинчи, асосий вазифа-жамгариш. У бошка жисмоний ва юридик шахслардан пул маблагларини жалб қилишга имконият яратади.
Корхонанинг тадбиркори, менежери бизнес-режани ишлаб чиқаришнинг аниқ схемаси, унинг таркиби ва баёни, хажми, ахборот устунлигини танлашда куйидаги омилларга эътибор беради:

  • Корхона статуси ва катта кичиклиги (кичик, ўрта ва катта бизнес)

  • Режалаштириш фаолиятининг босқичлари (бизнес бошланиши, яъни янги ишлаб турган корхона фаолиятининг келажаги)

  • Режанинг максадли йуналиши

  • Бизнес хусусияти ва кийинчилиги

  • Керакли ахборот ва маълумотни борлиги

  • Бошка мутахассисларнинг ёрдамига мухтожлиги ва бошкалар.

Аммо бизнес-режа мукаммал ёки оддийлигидан, катта ва кичиклигидан катъий назар бизнеснинг мохиятини акс эттирадиган зарур билимларни ўз ичига олади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling