Фанидан ўҚув-услубий мажмуа
Бизнес этикасининг асосий қоидаларига куйидагилар киради
Download 0.73 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ
Бизнес этикасининг асосий қоидаларига куйидагилар киради: қонунни хурмат қилиш, тугрилик, ўз сўзига ва тўзилган шартномага жавоб бериш, ишончлилик, ишонч ва ижтимоий жавобгарлик, хеч качон ва хеч кандай шароитда ўз хизматчиларини, буюрртмачиларни, хиссадорларни, раҳбарларни, мол етказиб берувчиларни, назорат килувчи идораларни алдамаслик мажбуриятлари ва бошкалр.
Тараккий топган давлатларда, айникса Япония ва АКШда фирмаларнинг «этика қоидаси» ва бизнесменларнинг алохида касб усталари гурухларининг «ишбилармонлар кодекси» кенг кулланилади. Энг биринчи «Бизнесмен кодекси» америкаликлар томонидан 1913 йилда ишлаб чикилган бўлиб, унда 7та иш юритиш қоидаси қабул килинган. Бу қоидалар битта асосга жамланган бўлиб, бу бизнес соҳасидаги усул ва сиёсатни баҳолашда уларнинг хакикати ва адолатлилик тушунчаларига мос келиши билан белгиланганлигидир. Вакт ўтиши билан кодекс бир неча бор такомиллашди. Улар куйидагилардан иборат: 1.Тадбиркорлик ишига оид гоя топиш. 2.Сифат – бу истеъмол хусусиятларининг мажмуидир. 3.Бизнес режа тўзинг. Унда нима сотиш керак? Уларни нимадан тайёрлаш керак? Бу канча туради? Каби бошка масалалар ифодаланиши зарур. 4.Нархни туширишдан хавфсираманг, уни кутаришдан куркинг. 5.Ўз товарингизни реклама килинг. 6.Кредит олиш мумкин бўлса, уни олишдан куркманг. 7.Хайрихох бўлинг. Тадбиркор шахсий сифатларини структуравий моделини 2 хил тизим куринишида намоён қилиш мумкин. Биринчи моделда тадбиркорнинг умумижтимоий сифатлари келтирилади. Иккинчи моделда эса касб сифатлари йигиндиси келтирилади. Шундай килиб, тадбиркор бўлишга ахд килган киши ўзининг имкониятлари, кобилиятлари, шу жумладан, ўз изланувчилик кобилиятини аниқ улчай билиши керак. Тадбиркорнинг умумижтимоий сифатларига: маънавий сифатлар, ижтимоий, рухий, ва табиий-генетик сифатлар киради. Тадбиркорнинг касб хусусиятларига куйидагилар киради: ишни чукур билиши, интеллектуал - иродавий, ташкилотчилик сифатлари. Компетентлик дегани тадбиркорнинг бирор масалани ечиши юзасидан ва тажрибанинг етарлилиги ва ҳуқуқий жихатдан асосланишидир. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling