Фанидан ўҚув-услубий мажмуа
Download 0.73 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳокама учун саволлар
- 2-савол бўйича дарс максади
Бўгин(бўлим)- бу ташкилий жихатдан алохида, мустакил бошқарув ташкилотидир. Бўлим(одамлар гурухи) томонидан муаян вазифанинг бажарилиши уни шакллантиришнинг асосий максади ҳисобланади. Бўлимлар ўртасидаги алоқалар горизонтал тусга эга. Раҳбарлик (бошқарув ) даражасини (босқичини) бошқарув иерархиясида маълум босқични эгаллаган бўлимлар гурухи сифатида белгилаш мумкин. Босқичлар ўртасида алоқалар бу вертикал бўйича алоқалардир. Улар куйи даражалардан бошлаб юқори даражагача эркин ифодаланган изчил буйсуниш тусига эга.
Корхонанини бошқариш ташкилий тузилмасини самарадорлигини таъмилаш учун бажарилаётган иш характерини белгилаш, ишни бошқарувнинг алохида элементлари ўртасида тақсимлаш, бошқарувнинг мантикий гурухларини қуриш қоидаларга риоя этиш зарур. Мувофиклик қоидаси барча функционал бўлимлар бажараётган асосий бошқарув вазифалари микдори ва даражаси, ўзаро ахборот алмашув ва меъёрий таъминот бўйича бир-бирига мос бўлиши керак, деган маънони англатади. Алоқа тизими барча бошқарув органлари ўз вазифаларини бир-бирлари билан мустахкам алоқада деган маънони англатади. Алоқани йукотиш –бошқаришни йукотиш, деган маънони англатади. Алоқалар турли шаклда :чизикли (вертикал), функционал (горизонтал), тармокли, минтакавий бўлиши мумкин. Йунлатирилганлик қоидаси хар бир корхонанинг маълум ташқи инфраструктураларга – (банклар, биржалар, молия ташкилотлари, таъминот-сотиш ташкилотларига) мулжал олиши ва ташқи мухитнинг ўзгариб турган шароитларига мослаша олиши кераклигини билдиради. Режалаштириш- бошқарув жараёнининг дастлабки босқичларидан бири бўлиб, у максадни амалга ошириш ривожлантиришда йуналишни белгилаш демакдир. Хар кандай фирма ўз фаолиятини пухта ва яхши режалаштириши керак, чунки, фирманинг омон колиши ва фойда куриши шунга боглик бўлади. Муҳокама учун саволлар: Корхонанинг ташкилий тузилмаси деганда нималарни тушунасиз? Ташкилий тузилмани тугри ташкил этиш учун кандай ишлар амалга оширилиши лозим? Корхонанинг ташкилий тузилмасини самарадорлигини таъминлаш учун кандай қоидаларга амал қилиши керак? Мувофиклик қоидасини айтиб беринг. Йуналтирилганлик қоидаси нимани англатади? Корхона тўзилмаси элементаларини санаб беринг. 2-савол бўйича дарс максади: Талабаларда корхона бошқарувининг ташкилий тузилмасида бўлинмаларнинг ахамияти, ташкилий тузилмаларнинг турлари тўгрисида тушунча ҳосил қилиш. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling