Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet22/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:

  1. Режалаштириш кандай ахамиятга эга?

  2. Бизнес-режа нима?

  3. Бизнес-режа кандай вазифаларни бажаради?

  4. Бизнес-режани тўзишда кандай омилларга эътибор берилади?

  5. Бизнес-режа кандай бўлимлардан ташкил топади?

  6. Бизнес-режа кириш кисмида акс эттиралидиган нарсалар хакида маълумот беринг.

3-савол бўйича дарс максади: Талабаларда ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг сифат кўрсаткичлари ва сотиш бозорини иктисодий баҳолаш ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1. Ишлаб чиқариладиган махсулотларга умумий тавсиф бера олади.
2. "Бизнес стратегияси" терминини изоҳлай олади.
3. Маҳсулот сифат кўрсаткичларини фарқлай олади.

  1. Маҳсулот сотиш бозорини иқтисодий баҳолаш кўрсаткичларини фарқлай олади.

2-савол баёни: Бизнес режанинг бу кисмида корхона, унинг махсулоти ёки хизматлари тавсифланади. Шу билан бирга, шу соҳада ишларнинг боришига баҳо берилади.
Соҳанинг тавсифи. Бунда ишбилармонлик фаолияти амалга ошириладиган соҳанинг хозирги холати ва ривожланиши баҳоланади, товар утказиш бозорнинг сигими, унинг усиши ва асосий ракобатчилар кискача тавсифланади.
Ишлаб чиқариладиган махсулот ва хизмат турлари. Бу бўлимда сотишга чиқариладиган хамма махсулот ва хизматлар курсатилади, улардан фойдаланиш имкониятлари бунда уларнинг асосий ва иккиламчи фойдаланиш усуллари курсатилади.
Бозорга чикиш, ишлаб чиқариш ва сотиш хажмининг усиш стратегияси. Маркетинг режасида асосий муваффакият омиллари, нархларга ёндашиш, сотиш усуллари ва махсулот рекламалари курсатилади.
Махсулот сотиш бозорини иктисодий баҳолаш.Бу кисм бизнес-режада асосий урин ҳисобланади. Бунда ишбилармон бозорнинг бутун тўзилиши, тармокнинг ривожланишини акс эттириши, эгалламокчи бўлган бозор сегментини ажратиш ва ракобатчилар фаолиятини тавсифлаш керак. Бош масала-тадбиркорнинг бозордаги шахсий хиссаси динамик усишини исботлашдир. Товарни ким сотиб олади деган, саволга жавоб бериш учун, ишб￿лармон бу бўлилдр ￿ир неча бозор омилл￿рини текширади: шундай товар каерда ва канча сотилмокда, минтакада канча шундай товар бор, уни транспорт воситасида ташиш ва сотиш имкониятлари кандай.
Алоҳида диккат ракобатчиларга каратилиши керак. Ишбилармон ўз ракобатчиларини канчалик яхши урганиб чикса, шунча кам хатоларга йул куяди. У ким шунака махсулот чиқармокда ва кандай хажмда сотмокда, нархи ва канча ва сифати кандай, харидорнинг ракобатчилардан товар олишнинг ўзига хос томонлари хакида ахборотга эга бўлиши керак.
Бўлимнинг бу кисми куйидаги кетма-кетликда берилиши керак:
Худди шундай товарни ишлаб чиқарувчи корхоналар руйхати ва уларнинг асосий тавсифи;
Уларнинг реклама фаолияти тавсифлари ;
Асосий афзалликлари: сифат ва дизайн кўрсаткичлари, товар хакида сотиб олувчиларнинг фикри.
Бозорнинг ижтимоий, миллий, маданий, иклимий, демографик ва иктисодий омиллари ишбилармон учун кайчи харидорлар унинг махсулотини олиши мумкинлигини ажратиб беради. Бўлимнинг охирги кисмида ишбилармон истикболдаги 3-5 йилга кискача башорат бериши керак. Унинг фикри бўйича канча хажмда махсулот сотиш мумкин? Бозорда ракобатчилар билан кандай усуллар ёрдамида курашиш мумкин? Келажакда махсулот ишлаб чиқаришнинг кайси стратегиясини танлайди? Худди шу саволлар, тушунарли тарзда, бизнес-режанинг кейинги бўлимларида курсатилади.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling