Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet30/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Муҳокама учун саволлар:

  1. Тадбиркорлик этикаси деганда нимани тушунасиз ?

  2. Сизнингча этикавий меъёрлар кандай бўлиши керак?

  3. «Бизнесменлик кодекси» га тавсиф беринг.

  4. Тадбиркорнинг умумижтимоий сифатларини айтиб беринг.

  5. Интеллектуал иродавий сифатлар нимани англатади?

  6. Компетентлик нима?

2- савол бўйича дарс максади : Талабаларда шериклар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1. Шериклар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тавсифлай олади.
2. Муносабатларни яхшилаш йулларини кўрсата олади.
2-савол баёни: Бизнесдаги муваффакият маълум даражада тадбиркорнинг шериклари билан алоқаси канчалик тугри тўзилганлигига боглик.
Шерик деб бирор бир биргаликдаги фаолияти иштирокчисига айтилади. Бир ёки бир неча тадбиркорлик лойихаларини хамкорликда амалга ошираётган корхона ва ташкилотлар хам шерик бўлишлари мумкин.
Тадбиркорнинг шериклари билан алоқаларини мустахкамлашда куйидагилар катта ахамиятга эга:

  • умумий гояга кизиккан ва уларни амалга оширишга тайёр бўлган шериклар билан алоқа урнатиш.

  • Кариндош ва дустлар билан хамкорлик қилишга алохида эътибор бериш керак. Чунки бизнес хавф-хатар асосида курилади.

  • Бошлик билан тўзилган келишув(контркат) шартларига каттик риоя килиниши керак. Бунда кайси шерикнинг фаолиятга кушадиган хиссаси (пули, хом-аҳё, жихоз, мехнат сарфи) албатта акс эттирилиш лозим:

  • Агар шерик фирманинг мехнат жамоасига кушилмокчи бўлса, у холда унинг мажбуриятларини бажариш муддати, ишга кириш вакти ва иш кунининг давомийлиги белгилаб берилиши керак.

  • Хак тулаш шартлари

  • Ижтимоий имтиёзлар.

  • Корхона бошқарилишидаги иштироки.

  • Йил натижалари бўйича дивидендлар тулаш шартлари.

  • Ишда ўз хохиши билан ёки турли хилдаги ножуяликлар окибатида бушагандан ўз улушини олиш ва хакозолар таъминланади.

Кичик бизнесдаги тадбиркор структуралар ўзларининг муносабатларини куйидагиларни хисобга олиб урнатишлари керак:

  • Хом-ашёларга сарфни, уларнинг сифати, ва етказиб бериш муддатига зарар етказмасдан камайтириш.

  • Буюртмачи корхоналар томонидан бир неча товар етказувчилар билан ўзок муддатли муносабатларни йулга солиш мувофиклиги.

  • Товар етказиб берувчиларга кафолатланган бозор, захиралар, ёки буюртма хиссасини кайтадан тақсимлаш сармоядор субпудратчилар фойдасига хал бўладиган ўзок муддатли шартномалар тўзилиши. Мол етказиб берувчилар билан янги муносабатларнинг мохиятгни куйидагича:

  • Маълумотларнинг эркни алмашинуви;

  • Турли йуналишаларда, бошқарувнинг турли погоналарида куп микдорда алоқа урнатиш;

  • Умумий ишлаб чиқариш муаммоларини биргаликда ечишга, янги махсулот технологияларини ишлаб чикишга субпудратчиларни жалб қилиш


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling