Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet44/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Оқ жўхори - бошоқдошлар оиласидан, бўйи 2—4 м га етадиган бир йиллик ўсимлиқ Уни Қўқон жўхори деб ҳам атайдилар. Барги наштарсимон, илдизи попук илдиз. Май ойида гуллайди. Тўпгули зич рўваксимон, тик ёки эгилган. Меваси — дон, июль-август ойларида пишади. Дони думалоқ бўлиб, қобиқ билан қопланган. Донидан озиқ-овқат (гўжа) сифатида, кўк поясидан силос бостиришда фойдаланилади. Оқ жўхори Ўзбекистонда қадимдан ўстирилиб келинади. У иссиқсевар ўсимлик. Шўр ва кам сув ерларда ҳам яхши ҳосил беради.
Озиқ-овқат ва доривор ўсимликларнинг дарахт ва бута турлари.
Ёввойи олма. Раъногулдошлар оиласига кирувчи, бўйи 10 м га етадиган, шох-шаббалари пирамидасимон, пўстлоғи оч кул ранг, тўқ жигар ранг ёки сариқ-қўнғирсимон рангли дарахтдир. Ёш новдалари яшил-жигар ранг, тукчали бўлади. Баргларининг чети арра тишли, баъзан тўмтоқ тишли, асоси понасимон торайган ва текис қирғоқли. Устки томони туксиз, марказий томирчалари бир оз тукли, пастки қисми тукли, кул ранг, узунлиги 5—7 см, эни 2—3,5 см га тенгдир. Тўпгули 3—5 та, гули йирик, диаметри 2,5—4 см, гулбанди чалкаш тукли. Косачабарги уч қиррали наштарсимон, узунлиги 0,5—0,6 см, эни 0,3 см, оқ чалкаш тук­чалар билан қопланган. Гултожи оч қизил рангли. Меваси думалоқ ёки думалоқроқ-ясси, айрим пайтларда конуссимсн, тур­ли рангда ва катталикда бўлади. Уруғи тухумсимон, жигар ранг, катталиги 0,7 см, эни 0,5 см келади. Ёввойи олма апрель ва май ойларининг бошларида гуллайди, меваси август-сентябрь ойларида пишади. Бу ўсимлик тоғ ён бағирларида кўплаб учрайди. Ёввойи олма мевасидан, пюре, повидло, мураббо, консерва, коқи тайёрланади. Компот ва лимонадлар ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилади. Бу мевалар ўзининг мазаси, таъми, таркибидаги моддаларнинг миқдори, ҳазм бўлиши билан маданий олма меваларидан қолишмайди. Ёввойи олма мевасининг таркибида 10—13% қанд, 3,18% пектин, 0,3—0,5% азотли моддалар, бўёқ, темир моддаси, оз миқдорда эфир мойи ҳамда Б1, Б2, ПП, C, Э парнадачиликлари ва каротин моддаси бўлади.
Писта. Пистадошлар оиласига кирувчи, бўйи 10 м га етадиган бута, айрим ҳолларда дарахтдир. У Фарғона, Зарафшон, Ҳисор, Боботоғ тизмаларининг денгиз сатҳидан 700-1500 (2000) м баландликлардаги соз тупроқли жойларида тарқалган. Писта март-май ойларида гуллайди ва мева­си август-сентябрь ойларида пишади. Ўзбекистоннинг жанубий раёнларида табиий пистазорлар кўп. Бу майдонлардан йилига 40 т мева йиғиштириб олиш мумкин. Писта меваси озиқ-овқат сифатида ишлатилади. Ундан олинадиган мой кондитер ва парфюмерия саноатида кўлланилади. Медицинада писта мағзидан олинган ёғдан зайтун ёғи билан бир қаторда фойдаланилади. Ундан жигар, ошқозон касалликларини даволашда фойдаланилади. Пистадан олинган таннид моддаси тиббиётда ишлатиладиган таниннинг асосий манбаи ҳисобланади. Писта баргида 13— 14%, бужрунида 26—35 % ва пўстлоғида 4—5% танид модда­си бор. Шунингдек галол ва лимон кислоталари, буёқ модда-лаои, флавонлар, парнадачиликлардан 0,158 мг% Б1, 0,1 мг% Б2, 0,188 мг % ПП, C ва каротин 10,48 мг % бўлади. Унинг мевасида 18—25% ёғ, оқсил, қанд моддалари бор. Пистанинг фойдали хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг уруғидан тоғ ён бағирларида кўпайтириш ва мавжуд пистазорларни муҳофаза қилиш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Анжир. Тутдошлар оиласига кирадиган дарахтсимон бута бўлиб, бўйи 4—10 м га етади. Унинг шох-шабба­лари оч кул ранг, ёш новдалари тук билан қопланган. Куртаги қисқа, думалоқ. Барг бандининг узунлиги 3—5 см бўлиб, дағал тукчалари бор. Барги думалоқ тухумсимон ёки тухум­симон, асоси бир оз сиқиқ, учи ўтмас ёки ўткирроқ, панжасимон, беш бўлакли. Бўлаклари тухумсимон ёки узунчоқ, устки томони яшил, остки қисми эса оч яшил рангли, барглари қисқа дағал тукчалар билан қопланган. Баргининг узунлиги 8— 20 см, эни 6—15 см бўлади. Тўпмеваси пишганда сариқ ёки қизғиш-қора рангдадир. Анжир апрель ойида гуллаб, июль-август ойларида тўпмевалари пишади. Анжир маданий ҳолда куп ўстириладиган ўсимликлардан биридир. Лекин у ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятидаги Сангардак дарёсининг чап қирғорида ҳамда Қўштут дарёсининг ўнг соҳилида денгиз сатҳидан 900—1700 (1800) м баландликдаги жойларда учрайди. Анжирнинг сутсимон шираси кал, сўгал, темиратки ҳамда юздаги сўзлоқча (ҳуснбузар) ларни даволаш учун ишлатилади. У юқори калорияли, жуда сутли ва тўйимли мевали ўсимликлар қаторига киради. Унинг тўпмеваларининг таркибида кўп микдорда фруктоза ва глюкоза, минерал тузлар, фитсин моддаси, лимон, олма ҳамда цирка кислоталари, А, Б, Б2 ва C парнадачиликлари бўлади. Анжир барги май ойида 59—183 мг%, июлда 333 мг% ва октябрь ойида 123 мг% C парнадачилики сақлар экан.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling