Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Кўпчилик дуккакли экинларниг дони ем сифатида ишлатилади
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дуккакли - дон экинлари
Кўпчилик дуккакли экинларниг дони ем сифатида ишлатилади. Дуккакли дон экинлари азот тўпловчи ўсимликлардир, туганак бактериялари орқали дуккакли дон ўсимликлари ҳар гектар ерга 50-100 кг ҳаводан азот тўплаши аниқланган. Нўхат, мош ва люпиннинг илдизи қийин ерийдиган фосфорли бирикмаларни ўзлаштира олади.
Дон дуккакли экинларининг кўпи: кузги нўхат, мош, вика, соя, люпин, кўкат ўғит сифатида ишлатилади. Буларни кўпинча тупроқга қўшиб хайдаб юборилса, ерни органик моддалар ва азотга бойитади. Бу эса кейинги экинларни ҳосилини анча оширади. Мустақил Республикамизни суғориладиган ерларида ҳар гектар ерга 20-30 тонна кўкатни тупроққа аралаштириб ҳайдаб юборилганда, азот миқдори гектарига 140-200 кг/га этган, ҳосил эса 30-50% ортган. Шундай қилиб, дуккакли дон экинлар тупроқнинг унумдорлигини оширишга, суғориладиган ерлардан унумли фойдаланилган ва ўсимликларни умумий маҳсулдорлигини оширишга ёрдам беради. Дуккакли - дон экинлари Ҳиндистон, Хитой ва Америкада кенг тарқалган. Республикамизда дуккакли - дон экинлари 1998 йили 22,2 минг/га атрофида экилди. Ўзбекистонда кўпроқ мош, жайдари нўхат, соя, оддий нўхат, ловия экилади. Нўхат қимматли озиқ-овқат ва хашаки ўсимликдир. Унинг дони таркибида ўртача 19-30% оқсил, 4-7% мой, 46-60% крахмал, парнадачилик, турли минерал тузлар ва овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган энг муҳим аминокислоталар бор. Нўхат чорва моллари учун ҳам тўйимли озуқадир. У молларга ёрма ҳолда ёки майдалаб берилади. Одатда молларга қорамтир, таркибида оқсил кўп бўлган навлар дони берилади. Нўхатни кўкати ва похоли молларга бериб бўлмайди, чунки уни таркибида (баргларида) жуда кўп органик кислоталар бор, похоли эса жуда дағал бўлади. Нўхат қурғоқчиликка чидамли ўсимлик, шунинг учун кўпроқ лалмикор ерларга экилади. Нўхат азот тўпловчи экин сифатида тупроқни азотга бойитади, дон экинларидан олдин экилганда ерни бегона ўтлардан тозалаш яхши натижа беради. Қўнғиздан зарарланмайди. Нўхат қадимги экин ҳисобланади. Нўхат Ўрта ва Кичик Осиёдан келиб чиққан. Ҳиндистон ва Покистонда кўп экилади. Нўхат дунё бўйича 10 млн/га ортиқроқ ерга экилади. Ўзбекистонда 2 минг/га ортиқроқ ерга экилади, ҳосилдорлиги ўртача лалми ерларда 8-10 т/га ни, суғориладиган ерларда 30-32 т/га ни ташкил этади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling