Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Наъматакнинг биологик хусусиятлари ва аҳамияти


Download 296.11 Kb.
bet60/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Наъматакнинг биологик хусусиятлари ва аҳамияти. Наъматак — Rosa (cynosbatum) Аскорбин кислотаси стандарт талабларини қондира оладиган наъматакнинг қуйидаги турларидан тайёрланади:
Беггер наъматаги — Rosa beggeriana Schrenk; Бурушқоқ наъматак — Rosa rugosa Thunb; Даурия наъматаги — Rosa davurica Pall; Зангезур наъматаги — Rosa zangezura P. Jarosch; Итбурун наъматак — Rosa canina L; Май наъматаги (долчинсимон наъматак) — Rosa majalis Herrm. (Rosa cinnamomea L.); Майдагул наъматак — Rosa micrantha Smith; Паҳмоқ наъматак — Rosa tomentosa Smith; Тиканли наъматак — Rosa acicularis Lindl; Федченко наъматаги — Rosa fedtschenkoana Regel; Қалқонбурун наъматаги — Rosa corymbifera Borkh; Қумсевар наъматак — Rosa psammophla Chrshan; Қўқон наъматаги — Rosa kokanica (Regel.) Regel. ex Juz.
Наъматак турлари бўйи 2 м га етадиган тиканли бута. Новдаси эгилувчан бўлиб, ялтироқ қўнғир-қизил ёки қизил-жигарранг тусли пўстлоқ ҳамда тиканлар билан қопланган. Барги тоқ патли, пояда банди билан кетма-кет ўрнашган. Баргчаси (5—7 та) тухумсимон шаклли ва аррасимон қиррали. Гуллари йирик, якка ёки 2—3 тадан шохларга ўрнашган. Гули қизил, пушти, сариқ ёки оқ рангли, хушбуй ҳидли. Гул олди барглари лансетсимон. Косача барги ва тожбарги 5 тадан, оталик ва оналиклар кўп сонли. Меваси — гул ўрнидан ҳосил бўладиган ширали сохта мева. Ичида оналикларидан ҳосил бўлган бир нечта ҳақиқий мева — ёнғоқчалар бор. Ёнғоқча ўткир учли, сертук бўлиб, бурчаксимон шаклга эга.
Май ойидан бошлаб, июлгача гуллайди, меваси август-сентябрда пишади. Наъматак турлари ўрмонларда, ариқ бўйларида, буталар орасида, тоғларнинг қуруқ тошлоқ ён бағирларида ва бошқа ерларда ўсади. Наъматакнинг айрим турлари бир-биридан мевасининг, новда пўстлоғидаги тиканнинг ранги, шакли, катта-кичиклиги ҳамда новдадаги тиканлар сони ва жойлашишига қараб фарқ қилади.
Май наъматаги бўйи 1—1,5 м га етадиган бута. Шохлари ялтироқ, қўнғир-қизил рангли пўстлоқ билан қопланган. Шохларидаги тиканлари барг бандининг асос қисмида жуфт-жуфт бўлиб жойлашган. Бундан ташқари, тўғри ёки бир оз қайрилган тиканлар шохларнинг пастки қисмида жуда кўп бўлади. Баргчаларининг пастки томонида ёпишган туклар бўлади. Бу ўсимлик Молдова, Украина, Белорус, Болтиқ бўйи, Россиянинг Европа қисмининг ўрмон ва ўрмон-чўл зонасида, ўарбий ва Шарқий Сибирда, Қоғозистонда учрайди.
Тиканли наъматак бўйи унча баланд бўлмаган бута бўлиб, шохлари қўнғир рангли пўстлоқ ҳамда ингичка, тўғри, дағал туклар (тиканчалар) билан қопланган. Баргининг асос қисмида 2 та ингичка тикани бўлиб, баргчаси туксиз бўлади. Бу ўсимлик Сибирнинг нина баргли ўрмонларида, Узоқ Шарқда, Тян-Шан ўрмонларида ҳамда Белорус, Болтиқ бўйи, Россия Европа қисмининг шимолий туманларида учрайди.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling