Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчидан
Кредит объекти – бу ҳар қандай пул эмас, балки фақат вақтинча бўш турган, берилиши мумкин бўлган пуллар ва товарлардир.
Бўш пул уч хил бўлади: тадбиркорлар ёки катта пулдорлар қўлидаги пул, яъни капитал; аҳоли қўлидаги пул – эртами-кеч эҳтиёжни қондириш учун тўпланган пул, эгаси қўлида капитал эмас, балки истеъмолни қондириш воситаси; давлат ихтиёридаги пул. Бу пул ҳам капитал (давлат корхонаси учун), ҳам умумий истеъмол пулидир. Қайд қилинган бўш пуллар ссуда фондини (қарз фондини) ташкил этади. Бўш пулллар қуйидаги манбалардан келиб чиқади: амортизация пулининг муддати тугагунга қадар тўпланиб бориши. Аммортизация пули ҳар йили ажратилади ва у бир неча йилдан кейин ишлатилиши сабабли маълум давр бўш туради; ишлаб чиқаришни ўстириш учун фойдадан инвестиция пули муқим ажратиб борилади, лекин бу пулни маълум миқдорда йиғилгандан сўнг инвестиция қилиш мумкин; хом ашё, ёқилғи ва материаллар учун олдин сарфланган пул товар сотилиши билан эгасига қайтиб берилади, лекин уларни янгидан сотиб олиш шу вақтнинг ўзида юз бермайди. Аммо бу маблағлар дастлаб жорий счётга келиб тушади. Бу ресурслар депозит қилиб расмийлаштирилгиндан кейингина кредит ресурслари сифатида ҳисобга олинади; фойдадан ажратилган ижтимоий фондлар пулининг келиб тушиш вақти билан ишлатиш вақти ҳам тўғри келмайди, натижада пул бўш қолади; иш ҳақи пулининг келиб тушиши ва сарфланиши бир вақтда юз бермайди. Маълумки, товар сотилгач, пул тушиб тураверади, иш ҳақи ҳар куни эмас, ҳар 15 кундан сўнг берилади. Натижада, иш ҳақи фондининг пули ҳам бўш туриши мумкин; фуқароларнинг истеъмолчи сифатида кариликни таъминлаш, қимматбаҳо товар олиш, саёҳат қилиш ёки катта маросим ўтказиш учун жамланган пули бўлади, у етарли микдорга боргунча, ёки ишлатиш фурсати келгунча бўш туради; давлат бюджетига пул даромадларининг келиб тушиши ва уларнинг сарфланиши ҳам бир вақтда юз бермайди; турли-туман хайр-эҳсон ва суғурта пулларининг ҳосил бўлиши ва ишлатилиши ҳам турли вақтда юз берганидан, унинг бир қисми сарфланмай, бўш туриб қолади. Хуллас, жамиятдаги пул ресурслари ҳаракатининг нотекис бўлиши, бир қисм пулнинг бўш қолиб, қарз фондига айланиши учун имкон беради. Кредит тўрт хил вазифани бажаради: Биринчидан, пулга тенглаштирилган тўлов воситалари (масалан, вексел, чек, сертификат ва ҳоказолар)ни юзага чиқариб, уларни хўжалик оборотига жалб қилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling