Фаннинг маъруза матни


Этиканинг глобал муаммолари


Download 432.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/31
Sana01.03.2023
Hajmi432.04 Kb.
#1241319
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Etika Ma\'ruza matni

 
Этиканинг глобал муаммолари 
Ахлоқий муҳит. Этиканинг ҳозирги кунда умумжаҳоний глобал муаммоларни ҳал қилишдек муҳим вазифаси 
ҳам борки, у ҳақда алоҳида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Бу муаммолардан бири, энг муҳими, сайёрамизда этосфера - 
ахлоқий муҳит даврини яратиш билан боғлиқ.
Маълумки, юзлаб асрлар мобайнида инсон кичик биологик олам сифатида катта биологик олам ичида, унинг 
бир парчаси, жонли организмлар подшоси, оқил ва ҳукмрон қисми сифатида яшаб келди. XIX асрнинг охиридан 
бошлаб, айниқса ХХ асрда у ўз тафаккур қуввати билан, илмий-техникавий юксалишлар туфайли ана шу биосфера 
ичида ноосферани - техникавий муҳитни яратди. Мана, ҳозирги кунда, қаранг, эрталабдан кечгача биз ўз техникавий 
кашфиётларимиз ичида яшаймиз - еймиз, ичамиз, юрамиз, ухлаймиз, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз. 
Булар метро, автобус, телевизор, радио, телефон, эскалатор, плейер, лифт, компьютер, поезд, теплоход, газ плиталари, 
электр асбоблари, заводлар, локаторлар, кимёвий дори-дармонлар ва ҳ.к. Бугун видеотелефонда гаплашар эканмиз, 
юзлаб чақирим наридаги суҳбатдошимизни кўриш ва у билан гаплашиш учун от-уловда ёки пиёда борадиган бўлсак, 
неча кунлаб йўл босишимиз кераклиги ҳақида ўйлаб ўтирмаймиз, тўғрироғи, бу эсимизга ҳам келмайди. Чунки 
техника бизнинг яшаш муҳитимизга айланиб қолган. 
Фақат бугина эмас. Инсон эндиликда ўзи яшаётган бутун бошли сайёрага таъсир кўрсата бошлади. Ер 
тарихида инсон биринчи марта улкан геологик куч бўлиб майдонга чиқди. Инсоний тафаккур биосферадаги 
ўзгаришларнинг асосий сабабига айланди. Ноосфера таълимоти асосчиларидан бири буюк рус олими В.И.Вернадский 
илмий тафаккур ва инсон меҳнати таъсири остида биосфера янги ҳолат бўлмиш ноосферага ўтаётганлигини, бутун 
геологик давр мобайнида яратилган, ўз мувозанатларида барқарорлашган биосфера инсон илмий тафаккури босими 
остида тобора кучлироқ ва теранроқ ўзгаришга киришганини таъкидлайди: «Сайёрамиз юзи - биосфера инсон 
томонидан онгли ва асосан онгсиз равишда кескин кимёвий ўзгаришларга дучор этилмоқда, - деб ёзади у. -Инсон 
қуруқликнинг физикавий ва кимёвий ҳаво қобиғини, унинг барча табиий сувларини ўзгартирмоқда... Ҳозир биз 
биосферадаги янги геологик эволюцион ўзгаришларни бошдан кечиряпмиз. Биз ноосферага кириб боряпмиз».
26
 
Ана шу нуқтадан тафаккур ўзи нима деган муаммо пайдо бўлади. Бу ҳақда В.И.Веркадский шундай мулоҳаза 
билдиради: «Тафаккур энергиянинг шакли эмас. У қандай қилиб моддий жараёнларни ўзгартира олади? Бу масала 
ҳанузгача илмий жиҳатдан ечилиши топган эмас»
27

Вернадский ҳайратга солган масала ҳозир ҳам ўша–ўша, ҳол этилмаган. 
Хўш, тафаккур ўзи нима? У биологик ҳодиса бўлмиш инсонда, унинг руҳий-физиологик яхлитликдан иборат 
миясида туғилади, лекин туғилиши билан биологик қобиқдан чиқади ва ташқи муҳитда энергияга ўхшаб ниманидир 
яратади. Энди инсон билан унинг тафаккури орасида муайян масофа пайдо бўлади, масофа узоқлашгани сари 
тафаккурнинг моҳияти аён бўлиб боради: инсон кутган оқибат кутилгандан бошқача мазмун касб эта бошлайди. Нега? 
Бизнингча, …. 
Ноосферада, юқорида айтганимиздек, инсон фикри нарсалашади, ўз интеллектимиз нарсаларга айланиб, бизни 
ўраб олади. Инсоннинг ички табиати муҳит мавқеини эгаллаб, ташқи табиатга таъсир кўрсата бошлайди ва кўп 
ҳолларда бундан энг аввало инсоннинг ўзи озор чекади. Тафаккур биологик хусусиятга эга бўлмагани учун биологик 
муҳитнинг ўрнини эгаллашга, уни аста-секин сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади. Бу ҳаракат маълум нуқтадан ўтганидан 
сўнг эса ўз ижобий хусусиятини йўқота боради ва инсоният учун салбий ҳодисага айлана бошлайди. Атом, водород, 
нейтрон бомбаларининг кашф этилиши, ядро каллакли баллистик ракеталарнинг яратилиши ана шундай салбий 
ҳодисалардандир. Бундан ташқари, ноосферанинг пайдо бўлиши атмосферани, оламий океанни, ер ости ва ер усти 
сувларини, набототни, ҳайвонотни, ҳатто инсонни ич-ичидан кимёвий заҳарланишга олиб келмоқда. Ҳозирги кунда 
тирик организмларнинг, ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг кўпгина турлари жисман йўқ бўлиб кетиш арафасида 
турибди. Айниқса, жой тополмай, океан бўйлаб кемаларда сузиб юрган радиоактив чиқиндилар ёки уларнинг кимсасиз 
гўзал оролларга кўмиб ташланиши, кислота ёмғирларининг кўпайиб бориши сингари ҳодисалар бағоят хатарли. 
Афсуски, инсон кўра-била туриб, ўзи ўтирган шохга болта уришни тўхтатмаётир.
Бу муаммоларнинг ҳал этилиши фақат атроф-муҳитни кимёвий заҳардан экологик тозалашнигина эмас, балки, 
энг аввало, глобал маънода, XXI аср кишиси онгини технократия заҳаридан фориғлантиришни тақозо этади. Яъни улар 
26
Вернадский В.И. Начало и в ечность жизни Москва. Сов. Россия, 1989. С. 186 – 187. 
27
Ўша манба; С.185. 


29 
инсони-ят олдида эндиликда экологик ҳодиса эмас, балки том маънодаги ахлоқий муаммолар сифатида кўндаланг 
бўлиб турибди. Машҳур австриялик этолог олим, Нобель мукофоти лауреати Конрад Лоренцнинг: «Ёппасига ва тез 
ёйилиб бораётган жонли табиатга бегоналашиш ҳодисаси учун асосан цивилизациямиз кишисидаги эстетик ва ахлоқий 
тўпослик айбдордир», - деган сўзлари шу нуқтаи назардан диққатга сазовордир.
28

Юқорида айтилганлардан чиқадиган хулоса битта: келажакда инсон ўзини ва ўз сайёрасини муқаррар 
ҳалокатдан қутқараман деса - XXI асрдан бошлаб этосфера даврига ўтиши керак; ахлоқийлик ҳар биримиз учун ҳар 
қадамда бугунги техникавий муҳит каби заруратга айлангандагина бунга эришиш мумкин. Бунда Этика фанининг 
ўрни ниҳоятда беқиёс. 

Download 432.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling