Фаолият Режа: Фаолият хакида умумий тушунча. Фаолият ва психик жараёнлар. Фаолиятнинг интериоризацияси ва экстериоризацияси хакида тушунча. Фаолиятни эгаллашда фаоллик ва ишчанлик. Куникма ва малакалар


Download 236 Kb.
bet2/5
Sana13.04.2023
Hajmi236 Kb.
#1355456
1   2   3   4   5
Bog'liq
фаолият

Эхтиёж- жонли мавжудоднинг хаёт кечиришнинг конкрет шарт-шароитларига унинг карамлигини мавжудга келтирувчи холатидир. Хайвоннинг эхтиёжларида унинг фаоллиги омили сифатида табиатдан олинган буюк восита иштирок етади.
Одамнинг фаоллиги ва фаолликнинг манбаи инсоний эхтиёжлар тамомила бошкача манзара касб этади.Кишининг эхтиёжи уни тарбитялаш жараёнида ,яъни кишилик маданияти олами Билан якинлаштириш жараёнида шаклланади.
Кишининг уз эхтиёжларини кондириш жараёни ижтимоий тараккиёт билан белгиланадиган фаолият шаклини эгаллашнинг фаол, муайян максадга йуналтирилган жараёни сифатида алохида ажралиб туради.
Эхтиёжлар келиб чикишиига ва предметига кура фаркланади.Келиб чикишига кура эхтиёжлар табиий ва маданий булиши мумкин.
Табиий эхтиёжларга –кишининг фаоллик касб этаётган фаолияти ,унинг хаёт ива унинг авлоди хаётини саклаш ва куллаб-кувватлаш учун зарур булган шарт-шароитларига буйсунганлик ифодаланади
Маданий эхтиёжларга одамнинг фаол фаолияти инсоият маданиятининг махсулига боглик эканлиги ифодаланади; унинг илдижлари бтунлай кишилик тарихининг сархадларига бориб такалади. Маънавий жихатдан уринли булган эхтиёж- одам яшаётган жамиятнинг талабларига жавоб берадиган,анна шу жамиятда кабул килинган дидлар,бахолар ва,мухими дунёкарашга мос келадиган эхтиёжлардир.
Эхтиёжлар уз предметининг характерига кура моддий ва маънавий булиши мумкин .
Моддий эхтиёжларда кишининг моддий маданият предмерларига карамлиги (овкатланишга ,кийинишга ,уй –жойга мавъший турмуш ашёларига ва бошка нарсаларга эхтиёж сезиши),.Маънавий эхтиёжларда эса ижтимоий онг махсулига тобелиги ифодаланади.Маънавий эхтиёжлар маънавий маданиятни яратиш ва узлаштиришда уз аксини топади Киши уз фикр мулохазалари ва туйгуларини бошкалар Билан Бахам куришга ,газеталар ,китоблар ва журналлар укишга ,кинофилъмлар ва спектакллар куришга ,музика тинглашга ваш у кабиларга эхтиёж сезади.
Маънувий эхтиёжлар моддий эхтиёжлар Билан богликдир.Маънавий эхтиёжларни кондириш учун моддий эхтиёжлар предмети хисобланмиш моддий нарсалар(китоблар ,газеталар,ёзув ва нота когозлари ,буёклар ваш у кабилар) талаб килиниши ,шабхасиздир.
Шу тарика келиб чикишига кура ,табиий ,шу Билан предметига кура моддий келиб чикишига кура маданий хисобланган эхтиёж ё моддий булиши ё предметига кура маънавий булиши мумкин.Шундай килиб ,бу хилда таснифлаш эхтиёжларнингкиши онгининг тараккиёти тарихига нисбатан ва уларнинг узлари каратилган объектга нисбатан муносабатини курсатган холда жуда хам ранг-баранг турларини уз ичига олади.
Хайвонлар хатти-харакати хамиша у ёки бу эхтиёжни кондиришга бевосита йуналтирилган булади.Эхтиёж хайвонни факат фаолликка ундаб колмасдан,балки Ушбу фаолликнинг шаклларини хам белгилайди .Мисол учун овкатланиш эхтиёжи(очлик)хайвонда жумладан овкатланиш фаоллигини вужудган келтиради –огзида сулак ажрата бошлайди,овкатни излаш ёки улжани пойлаш ,эгаллаш ва уни истеъмол килиш каби жараёнлар юз Бера бошлайди.
Хайвон энг мураккаб шартли рефлекслар оркали фаолият курсатган такдирда хам эхтиёжлар тугридан-тугри унингпсихикасининг хам акс эттириш ,хам йуналтирилган функцияларини белгилайди .Хайвон организмининг талаб ва эхтиёжлари психика теварак –атрофдаги оламга нималарни инъом этиши ва кандай жавоб хатти-харакатларини келтириб чикаришини белгилаб беради.
Агар хайвонларнинг хатти-харакати бутунлай атроф мухит Билан белгиланса кишининг фаоллиги унинг илк ёшлариданок бутун инсоният тажрибаси ва жамият талабларига кура йуналтириб борилади.Хатти-харакатнинг бу тури шу кадар узига хосликка эгаки психологияда уни аташ учун махсус термин – фаолият термини кулланилади.Фаолликнинг бу алохида махсус инсоний турининг фарк килувчи психологик белгилари нималардаг иборат ?
Бу фарк килувчи белгилардан бири шундан иборатки , фаолиятнинг мазмуни тамомила уни келтириб чикарган эхтиёж Билан белгиланмайди .
Фаолият – кишининг англанган максад Билан бошкариб туриладиган ички психик ,ташки(жисмоний) фаоллигидир.
Фаолиятнинг англанганлиги даражаси кандай булишидан каъий назар ,максадни англаш хамиша унинг муккаррар белгиси булиб колаверади.Ушбу белги булмаган холларда киши тушунчасидаги фаолият хам булмайди ,балки импулъсив (беихтиёр) хатти-харакат юз беради.Фаолиятдан фаркли уларок импулъсив хатти-харакат бевосита эхтиёж Билан идора килинади.У индивиднинг каттик хаяжонга тушиши (аффекти ) ни ва майлинигина ифода этади ва шунинг учун хам купинча эгоистик ва жамиятга зид характерга эга булади.Жумладан ,газабнок ёки тухтатиб булмайдиган даражада эхтиросга берилган киши импулъсив харакат килади .Хатти-харакатнинг импулъсивлиги унинг англанилмаганлиги деган маънони билдирмайди.Лекин бу холатда киши шахсий мотивининг максадда фойдаланган ижтимоий мазмуни эмас, балки факат унинг шахсий мотиви анганилган булади ,уша мотив унинг хатти-харакатини йукналтиради.
Фаолият –вокейликка нисбатан фаол муносабат билдиришнинг шундай бир шаклидирки у оркали киши Билан уни куршаб турган олам уртасида реал богланиш хосил килинади .Одам фаолият оркали табиатга нарсаларга ,бошка кишиларга таъсир курсатади.Фаолиятда у уз ички хусусиятларини ишга солиб ва намоён килиб ,нарсаларга нисбатан субъект сифатида одамларга нисбатан эса шахс сифатида гавдвлвнвди.Уз навбатида уларнинг жавобий таъсуротини хис килган холда у шу йул Билан одамларнинг нарсаларнинг табиат вап жамиятнинг хакикий ,объектив, мухим хусусиятларини билиб олади.Унинг каршисида нарсалар объектлар сифатида одамлар эса шахс сифатида гавдаланади.
Тошнинг огирлигини билиш учун кутариб курмок парашютнинг чидамлилигини аниклаш учун эса ундан самалётдан сакраб курмок керак Киши тошни кутараётиб ва парашютда тушаётиб фаолият оркали уларнинг реал хусусиятларини билиб олади. У анна шу реал харакатларни тимсолий харакатлар Билан алмаштириши ,яъни(тош огир) деб айтиши ёки парашютда тушиш тезлиги ва траекториясини тегишли формула буйича хисоблаб чикиши мумкин .Фаолиятга йулланган максад ,одатда ё купрок ,ё озрок даражада узоклашган булади.Шунинг учун хам унга эришиш киши анна шу максад йулида харакат кила борган сари унинг олдида пайдо буладиган катор жузъий вазифаларнинг киши томонидан изчиллик Билан хал этила боришидан таркиб топади.

Download 236 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling