Ўқув адабиётлари илмий ишлар жумласига кирадими?
Ўқув адабиётлари, шу жумладан дарсликлар диссертация натижаларини акс эттирадиган эълон қилинган илмий ишлар
жумласига кирмайди.
Диссертация авторефератида илмий ишлар рўйхати қандай
тартибда келтирилади?
Иккинчи бўлимда — Рўйхатга киритилган илмий нашрларда чоп этилган илмий ишлар ҳамда интеллектуал мулк объектларига
бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патентлар);
Иккинчи бўлимда — диссертация мавзуси бўйича нашр этилган бошқа илмий ишлар.
Диссертация авторефератида келтирилган илмий ишлар
рўйхатига қандай талаблар қўйилади?
Диссертация авторефератида келтирилган барча илмий ишлар диссертация мавзусига мувофиқ бўлиши керак.
Диссертация ва диссертация авторефератида келтирилган илмий ишларнинг нашр қилинганлигига оид маълумотлар акс
эттирилиши, шу жумладан барча муаллифлар тўлиқ ёзилиши ва мақолалар эълон қилинган журнал ёки тўпламларнинг саҳифалари аниқ
кўрсатилиши лозим.
Нашрга топширилган, лекин эълон қилинмаган ишлар диссертация ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
Агар изланувчининг мақолалари ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса, у ҳар бир ҳаммуаллифнинг ҳиссасини холис акс эттириши
лозим ва мақолалардан ўз диссертациясида қисман ёки тўла фойдаланиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма равишда билдирган
розилигини олиши зарур.
ОАКга талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари юборилади.
Илмий ишлар тўплами нима?
Илмий ишлар тўплами – илмий муассасалар, ўқув юртлари, илмий жамиятларнинг тадқиқот натижаларини, муайян фан соҳаси
етук вакилларининг таҳлилий - илмий мақолаларини ўзида мужассамлаштирган тўплам. Мазкур тўпламлар даврий тарзда ҳам
чиқарилиб борилиши мумкин.
Тезислар тўплами нима?
Конференциялар, давра суҳбатлари, илмий-амалий анжуманлар тезислари тўплами – ўтказилиши режалаштирилаётган
тадбирлардаги маъруза ва чиқишларнинг қисқача мазмуни акс этган даврий бўлмаган тўплам. Мазкур материаллар дастлабки
таништирув тусига эга бўлиб, одатда тадбир ўтказилишидан олдин чоп этилади. Бунда илмий маърузанинг, мақола ёки бошқа илмий
ишнинг мазмуни қисқа, аниқ, мантиқий изчилликда баён этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |