Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


-чизма. Ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилишининг иқтисодий


Download 135.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana16.06.2023
Hajmi135.11 Kb.
#1510751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Рахматов Хайрулло Мустақил таьлим иши

3-чизма. Ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилишининг иқтисодий 
оқибатлари 
 
4. Импорт квоталари ва лицензияларни тақсимлаш услублари 
Жаҳон амалиётида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг 
билвосита 
усулларига 
қараганда 
бевосита 
усулларидан 
кенгроқ 
фойдаланилади. Бевосита усуллар мазмунига кўра, иқтисодий, маъмурий, 
меъёрий - ҳуқуқий кўринишга эга бўлиши мумкин. Лицензиялаш ва 
квоталаш иқтисодий характердаги бевосита усуллар ичида кенг тарқалгани 
ҳисобланади. 
Лицензиялаш — бу ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишга 
давлат ташкилотларидан рухсат олишнинг маълум тартибидир. Ташқи 
иқтисодий операцияларга маҳсулотлар, ишчи ва хизматчилар экспорти ҳамда 
молия операцияларини ўтказиш, хорижга ишчи кучини ишга жойлаштириш 
ва бошқалар киради. 
Ўзбекистонда лицензиялар фақат давлат рўйхатида қайд этилган ташқи 
иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилади. Уларни бошқа юридик 
шахсларга бериш тақиқланган. 
Маҳсулотлар экспорти ва импортини лицензиялаш давлатга улар 
оқимини қаттиқ тартибга солиш, баъзи ҳолларда уларни вақтинча чегаралаш 
ва шу асосда ташқи иқтисодий тақчиллик ўсиши бартараф этилади ҳамда 


савдо балансининг тенглаштириш имконини беради. Умуман, импорт 
маҳсулотларга бериладиган лиқензиялар қуйидаги усуллар ёрдамида 
жойлаштирилади. 
1. Очиқ аукцион — давлат лицензияларни юқори нархларни таклиф 
қилган ишлаб чиқарувчиларга бериши. 
2. Афзал кўриш тизими — давлат биринчи навбатда лицензияларни 
ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатдан йирик бўлган фирма ва компанияларга ҳеч 
қандай шарт ва талабларсиз беради. 
3. Харажат усули — давлат лицензияларни йирик ишлаб чиқариш 
қувватларига ва ресурсларга эга бўлган фирма ва компанияларга беради. 
Маҳсулотлар, шунингдек, ишчи ва хизматчилар экспорти ва имортига 
лицензиялар бериш ҳуқуқига Ўзбскистон Республикасининг қуйидаги 
бошқарув ташкилотлари эга: Вазирлар Маҳкамаси, Молия, Адлия, Ички 
ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, шунингдек, Марказий 
банк. 
Белгиланган чегаралар доирасида амалга ошириладиган битимларга 
лицензиялар ҳар бир алоҳида битим учун мол етказиб бериш ҳажми ёки 
қийматига қараб Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан берилади. 
Молия операцияларини ўтказишга лицензиялар асосан Республика Молия 
вазирлиги ва Марказий банк томонидан ўз ва хорижий банкларга, молия 
муассасаларига берилади. Улар молия-кредит муассасаларига мамлакат 
ичида ва унинг ташқарисида чет эл валютаси билан операцияларни амалга 
ошириш, хорижий молия-кредит муассасаларига эса ички бозорда юридик ва 
жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини беради. 
Лицензиялаш билан бир қаторда жаҳон амалиётида маҳсулотларни, 
шунингдек, ишчи кучи экспорт ва импортини чегаралаш мақсадида квоталаш 
кенг қўлланилади. 
Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, унда ваколатли давлат ёки 
халқаро ташкилот алоҳида маҳсулотлар, хизматлар, мамлакатлар ва 
мамлакатлар гуруҳи бўйича маълум даврга экспорт ва импортга миқдорий 


ёки қиймат чегараларини белгилайди. Давлат томонидан тартибга солиш 
тадбири сифатида квоталаш тўлов балансларини ички бозорда талаб ва 
таклифни мувозанатлаштириш учун музокараларда ўзаро келишувга эришиш 
учун қўлланилади. 
Ўзбекистонда квоталаш халқ истеъмоли молларини ва стратегик хом 
ашёнинг муҳим турларини олиб чиқишни чегаралаш усули сифатида 
қўлланилмоқда. 
Квоталаш фақат маҳсулот оқимларинигина эмас, балки ишчи кучи 
оқимларини тартибга солишда ҳам қўлланилади. Кўпгина ривожланган 
мамлакатлар ички меҳнат бозорини ҳимоялаш мақсадида хориждан ишчи 
кучи импортига квоталар ўрнатади. 
Ҳозирги вақтда квоталаш божларга нисбатан кўпроқ қўлланилиишга 
иккита сабаб бор: 
1. Тариф ставкалари халқаро савдо келишувларига асосан белгиланади. 
Айрим ҳолларда, мамлакатлар тариф ставкасини ошира олмайдилар ва 
шунинг учун иқтисодиётни рақобатдан ҳимоя қилиш мақсадида квоталарга 
эътиборни қаратишга мажбур бўлади. 
2. Ҳимояга муҳтож тармоклар ҳам импортга квоталар жорий қилишни 
қўллайди. Чунки, тарифни жорий қилишга нисбатан имтиёзли лицензиялар 
олиш осонроқдир. 
Импорт квоталари эркин рақобат шароитига кўпроқ мос келади. 
Қуйидаги - чизмадан кўриниб турибдики, квоталар жорий қилиниши нати-
жасида умумий фаровонликдаги йўқотишлар, тарифлар киритилганидаги 
сингари «в» ва «d» соҳалардан иборат бўлса, «с» соҳа рухсат этилган 
импортга устама нархларни кўрсатади ва аҳолидан лицензия берувчи 
ташкилотларга бериладиган трансфертни характерлайди. 
Тарифларга нисбатан квоталарни жорий қилишдан кўриладиган 
фаровонликдаги йўқотишлар икки ҳолатда кўп бўлади. Биринчидан, квоталар 
маҳсулотлар импорт қилаётган миллий ишлаб чиқарувчилар ёки хорижий 


фирмалар монопол ҳукумронлиги даражасини оширса. Иккинчидан
импортга лицензиялар самарасиз жойлаштирилса. 

Download 135.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling