Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Download 135.11 Kb. Pdf ko'rish
|
Рахматов Хайрулло Мустақил таьлим иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Протекционизм
Эркин савдо сиёсати (free trade) – бу, соф ҳолда, давлатнинг бозордаги
асосий назоратини сақлаган ҳолда унинг иқтисодий савдога бевосита таъсирини чеклайди. Лекин бу давлатнинг иқтисодий савдодаги таъсири умуман йўқ, дегани эмас. Бунда давлат бошқа давлатлар билан келишувлар орқали ўз хўжалик субъектларига максимал эркинликни вужудга келтиради. Эркин савдо сиёсати, давлатларининг бир-бирига боғлиқлиги даражасини оширган ҳолда ижобий сиёсий натижаларга олиб келади. Бундан ташқари эркин савдо сиёсатининг олиб борилиши ва давлатларнинг бир- бирлари билан иқтисодий алмашинуви натижасида кўпроқ даромадга эришадилар. Бироқ эркин савдо сиёсати ҳозиргача соф ҳолда ҳеч қайси давлат ҳудудида қўлланилмаган. Протекционизм (protectionism) - бу миллий иқтисодиётни хорижий рақобатдан ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий сиёсатдир. Протекционизмда эркин савдо сиёсатидан фарқли ўлароқ бозор муносабатлари эркин амал қилмайди, чунки бу йўналиш вакиллари жаҳон бозорида давлатларнинг иқтисодий салоҳияти ва улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларининг рақотбардошлиги ҳар хил бўлади, шунинг учун бозор муносабаталрининг эркин амал қилиши барча давлатлар учун, айниқса, кам ривожланганлари учун фойдали бўлавермайди, деб ҳисоблайдилар. Иқтисодий савдо сиёсатининг дастаклари ўз ичига давлатлараро икки ва кўп томонлама келишувлар тизимини олади. Бироқ ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида, давлатлар кўп ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий савдодан оладиган даромадларини кўпайтириш ва камайтиришга таъсир ўтказиш мақсадида бошқа дастаглардан ҳам фойдаланади. Бундай дастагларга тариф (tariffs) ва нотариф (nontariffs barriers) тўсиқлар киради. Эркин савдо ҳудудлари ва божхона иттифоқилари. Юқорида иқтисодий савдо сиёсати инструментларининг ишлаш механизми алоҳида олинган давлат мисолида кўриб чиқилди. Лекин иқтисодиётда шундай ҳолатлар мавжудки, бунда давлатлар иқтисодий савдо сиёсатини ўтказиш йўлида бирлашадилар ва бир бирларига имтиёзлар яратилиши натижасида божхона божлари олиб ташланади. Агар мамлакатлар бир бирларига имтиёзлар белгилаши натижасида учинчи мамлакатга нисбатан келишилган ҳолда бож белгиланса, бундай келишувни эркин савдо ҳудуди (free trade area) дейиш мумкин: Европа эркин савдо ассосацияси (ЕАСТ, 1959). Агар мамлакатлар бир бирлари учун божхона божларини олиб ташлари натижасида учинчи мамлакатга нисбатан бир хил бож белгиланса, бундай келишувни божхона Download 135.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling