Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


 . Экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш


Download 135.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana16.06.2023
Hajmi135.11 Kb.
#1510751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Рахматов Хайрулло Мустақил таьлим иши

6 . Экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш 
Экспортга тарифлар ёки экспорт божлари киритилишининг оқибати 
импорт божлари киритилиши оқибатининг айнан аксидир. 5-чизмадан 
кўриниб турибдики, экспорт божлари шароитида маҳсулотлар ички нархи 
(Pd) унинг ташқи нархидан (Pw) кам. Бундай вазиятларда ички истеъмол D0 
дан D1 гача ўсади, ишлаб чиқариш S0 дан S1 гача, экспорт эса Х0 дан XI га 
камаяди. 
Экспортга божларни жорий қилиш натижасида миллий ишлаб 
чиқарувчиларда (а+в+c+d) соҳаларда йўқотишга дуч бўладилар. Халқаро 
нархларга нисбатан ички нархнинг камайишидан истеъмолчилар «а» соҳада 
ютуққа эришса, давлат эса «с» соҳада даромадга эга бўлади. Соф йўқотишлар 
(в +d) сохалардан иборат бўлади. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш 


экспорт квоталарининг бир тури бўлиб, хориж мамлакатларининг 
айримларига “ихтиёрий” экспорт миқдорларини чеклашдан иборат. 
Бу ерда «ихтиёрий сўзи» шартли характерга эга. Чунки, экспорт 
қилаётган мамлакат савдо сиёсатида ўз ҳамкорлари томонидан бирорта 
нохушликка дуч келмаслиги учун экспорт миқдорини чеклайди. 
Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш икки хил хусусиятга эга: 
1. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш миллий истеъмолчилар учун 
тариф ва квоталарни белгилашга нисбатан анча сезиларсиз. Шунинг учун 
истеъмолчилар уларни эътиборсиз қабул қиладилар ва ҳукуматга норозилик 
билдирмайдилар. 
2. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш шароитида хориж истеъмол-
чилари улар сотиб олаётган экспорт маҳсулотига юқорироқ нарх 
белгилашлари мумкин. 
Шундай қилиб, хорижликлар ихтиёрий равишда экспортни чеклаш 
шароитида экспортёр кўрган йуқотишларни нархларни ошириш ҳисобига 
қоплашади. 
5-чизма. Экспорт тарифлари (экспорт божлари) жорий қилинишининг 
иқтисодий оқибатлари 


Савдо сиёсатини амалга оширишнинг кўриб ўтилган усулларининг ҳар 
бири ижобий жиҳатлари билан бирга салбий оқибатларга ҳам эга. Мамлакат 
иктисодиётининг ракобатбардошлиги даражаси кучайиб боргани сари ташқи 
савдо либераллаштириб борилади. Мамлакатнинг халқаро савдо ташкилот-
ларига аъзо бўлиши бу жараёнининг қонуний натижаларидан биридир. 
Ташқи савдони эркинланггирилиши иқтисодиётда бозор муносабатларини 
янада ривожлантиришга олиб келади. 

Download 135.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling