Экспорт субсидияларининг берилиши миллий ишлаб чиқарувчиларнинг
ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширади. Аммо импортёр
давлатлар
томонидан киритиладиган компенсацион импорт божлари бу ютуқни йўққа
чиқариши мумкин. Оқибатда экспортёр давлат бюджети йўқотишга учрайди,
импортёр давлат бюджети эса қўшимча даромад кўради. Бу тадбир
демпингга қарши кураш кўринишларидан биридир.
Демпинга қарши қаратилган божлар жаҳон амалиётида кенг
қўлланилиб, ўзида қўшимча импорт божларини акс эттиради.
Улар одатда,
жаҳон нархларидан ёки импорт қилаётган мамлакат ички нархларидан паст
нархлар бўйича экспорт қилинаётган маҳсулотларга ўрнатилади. Бу
божларни белгилаш ҳақидаги қарорни халқаро суд маҳаллий
ишлаб
чиқарувчилар ва сотувчилар мурожаатидан сўнг чиқаради ҳамда унинг
миқдорини ва тўлаш тартибини белгилайди. Масалан, демпингга қарши
божлар ўз валюта ресурсларини тўлдириш мақсадида жаҳон
бозорига хом
ашё ресурсларини экспорт қилишни кўпайтирган собиқ иттифоқдош
республикаларга нисбатан фаол қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: