Тармоқ
ичидаги
ва
тармоқлараро
саноат
кооператсиясини
ривожлантириш ҳам ҳар йили ўтказиладиган Халқаро саноат ярмаркаси
ҳамда Кооператсия биржаси доирасида мамлакатимизда ишлаб
чиқарилган
маҳсулотларни
сотиш
бўйича
буюртмаларни
жойлаштиришнинг шартномавий тизимини ҳамда ундаги енгилликлар
тартибини яратишга олиб келди. Масалан, ўтган йилги ярмаркада жорий
йил давомида умумий қиймати 1,9 триллион сўмга тенг бўлган
маҳсулотни сотиш бўйича 13,3 мингдан зиёд ёки ундан аввалги
ярмарканинг кўрсаткичларига нисбатан 38 фоиздан ортиқ шартномалар
имзоланди. Шундан 2,1 триллион сўмлиги илгари импорт қилинган
маҳсулотларга тегишлидир. Ҳисоб-китобларга кўра, бу жорий йилда
саноат тармоқларини асосий ишлаб чиқариш учун импорт қилишни
637,5
миллион АҚШ долларига қисқартиришни таъминлайди.
Агар мустақилликнинг дастлабки йилларида республикамизда асосий
мақсадлар қисқа муддатли истиқболга қаратилган бўлса, айни вақтда
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари, макроиқтисодий барқарорлик
ва фаол тузилмавий янгиланишлар туфайли устувор вазифаларни ўрта
ҳамда узоқ муддатларга белгилаб олиш ва амалга ошириш имконияти
юзага
келди.
Бугунги кунда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган иқтисодий
сиёсатнинг бош мақсади мавжуд хом ашё захираларини қайта
ишлашнинг давомли занжирини шакллантиришда афзалликларга эга
бўлган саноат тармоқларини ривожлантириш, қўшимча қийматли
маҳсулотни кўпайтиришга хизмат қиладиган юқори технологияли қайта
ишловчи тармоқларни жадал тараққий эттириш учун тежамкор ҳамда
Do'stlaringiz bilan baham: |