ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ
“ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР”
КАФЕДРАСИ
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
МУСТАҚИЛ ИШИ
Мавзу:
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ
ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА
МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ
ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Бажарди: 20.117 гуруҳ талабаси О.Ўринбоев
Қабул қилди: Р.Мирзаев
Фарғона-2023
Кириш
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг бозор муносабатларига
ўтиши жараёни жадал суръатларда содир бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиётига ўтишда беш тамойилга
асосланиб ўз янгиланиш, ривожланиш йўлимиз ишлаб чиқилган:
- биринчидан - иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги;
- иккинчидан – «давлат бош ислоҳотчи»лиги;
- учинчи – қонун устуворлиги;
- тўртинчидан, аҳолининг демографик тузилмасини эътиборга олган ҳолда
кучли ижтимоий сиёсат юритилиши. Бу муҳим аҳамиятга эга, чунки
Ўзбекистон аҳолисининг ярими бола ва ўсмирлардан иборат;
- бешинчидан – ислоҳотларни изчиллик билан, босқичма-босқич
амалга
оширилиши. Ушбу тамойилларга асосланиб, Ўзбекистон бозор
муносабатларига ўтмоқда ва асосий эътибор корхоналар иқтисодиётини
ривожлантиришга ва такомиллаштиришга қаратилмоқда.
Бозор муносаблтлари шароитида иқтисодий фаолиятнинг
маркази
жамни иқтисоднинг асосий бўғини – корхонага кўчирилади. Айнан шу
буғинда жамият учун керакли маҳсулот яратилади, хизмат кўрсатилади.
Корхоналарда юқори малакали кадрлар мужассамланган бўлиб, ресурсларни
тежамли сарфлаш, юқори унумдорли техника ва технология қўллаш
масалалари ҳал этилади. Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ва муомала
харажатлари мумкин минимумга қадар (камайтириш)
пасайтиришга
эришилади.
Бизнес режалар тузилади, маркетинг қўлланилади, самарали бошқарув
– менеджмент амалга оширилади. Буларнинг барчаси тадбиркорлардан чуқур
иқтисодий билимларни талаб қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида бозор
талабларини саводли ва ҳар томонлама аниқлай оладиган, талаб асосида
маҳсулотлар ишлаб чиқаришини яратувчи ва
ташкил этувчи, юқори малакали
ходимлар катта даромадга эга бўлади, омон қолади.