муаммолардан бири ишлаб чиқариш ва режалаштириш билан боғлиқ
муаммоларни бартараф этишни орқали ишлаб чиқриш самарадорлигини
оширишдан иборат.
Ўзбекистон иқтисодий тизими трансформатсияси рақобатчилик муҳитида
бозорнинг мутаносиб талабларига кўра туб иқтисодий ислоҳотларни
амалга
ошириш
ва
хўжалик
юритишнинг
янги
иштирокчиларининг
(субъектларининг) шаклланишига сабаб бўлди. Улар фаолиятини самарали
ташкил этиш бугунги кунинг энг долзарб иқтисодий
масалаларидан бири
миллий иқтисодиётни модернизатсиялаш жараёнини жадаллашувига хизмат
қилади. Бу борадаги вазифаларни ҳал этишда, мавжуд ишлаб чиқариш
субъектларини хусусийлаштириш ва қайта ташкил этиш, шунингдек, нодавлат
ва юридик ташкилотлар улушлари иштирок этган кичик ва ўрта фирмаларни
киритиш лозим.
Ўзбекистонда корхоналар фаолиятини
шаклланиши ва ривожланиши
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг миллий модели
хусусиятлари, халқимизнинг ўзига
хос анъаналари, иқтисодий кўникмалари
билан ҳам ифодаланадики, қатор илмий тадқиқотларда бу нарса аҳамиятдан
четда қолгани ҳолда, муаммо бошқа давлатлар тажрибасига асосланган
равишда ҳал этилади. Бу эса келажакда корхоналар фойдасини шаклланиши
ва унинг тақсимланиши билан боғлиқ муммоларни бартараф этишни тақозо
этади.
Шундай экан, ушбу ишда юқоридаги масаларга хусусий ва умумий
ёндашган тарзда, фикр ва мулоҳазалар келтирилган ва илгари сурилган.
Маълумки, деярли ҳамма ҳоллларда натижанинг нечоғлик самара бериши кўп
жиҳатдан ушбу корхонада режалаштириш ҳамда
унинг ташкил этилиш
шаклига
чамбарчас
боғлиқ
бўлади.