Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар”


Мамлакатимиз корхоналарида таннархни пасайтириш орқали фойда


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/31
Sana30.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1403305
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Мамлакатимиз корхоналарида таннархни пасайтириш орқали фойда 
нормасини оширишнинг асосий йўналишлари
«Мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо этган 
ҳолатларда ва кескин вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни 
ҳал этиш зарур бўлганда иқтисодиётда давлат томонидан бошқарув усуллари 


қўлланди ва бундай ёндашув охир-оқибатда ўзини тўла оқлади. Шу ўринда 
Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий, буджет, банк-кредит тизими, шунингдек, 
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда 
узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар 
яратилганини ва зарур ресурслар базаси мавжуд эканини таъкидлаш жоиз»1.
Мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг 
самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий 
ўсиш суръатларига эришишни таъминлаш муҳим шартларидан ҳисобланади. 
Ушбу мақсадга эришиш учун эса, энг аввало, иқтисодиётнинг реал секторини 
жадал ривожлантириш зарур. Шунга кўра, мамлакатимиз корхоналарини 
қўллаб-қувватлаш долзарб аҳамият касб этиб, республикамизда ушбу жараён 
бир қатор асосий йўналишлар бўйича амалга оширишни таыозо этади
Айниқса, реал сектор корхоналарини қўллаб-қувватлашда ишлаб 
чиқаришни модернизатсия қилиш, кооператсия алоқаларини кенгайтириш, 
мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларга ички талабни рағбатлантириш масалалари алоҳида ўрин 
тутди.
Иқтисодиётнинг реал сектори – иқтисодиётнинг бевосита моддий 
неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ соҳа бўлиб, у 
ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа тармоқларини 
олади.
Ишлаб чиқаришни модернизатсиялаш – ишлаб чиқаришни замонавий 
технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий
жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига
олувчи жараён. Ишлаб чиқаришни модернизатсиялашнинг асосий йўналиш ва


воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: корхоналардан эскирган асбоб-
ускуналарни чиқариш; ишлаб чиқаришни замонавий техника ва 
технологиялар билан жиҳозлаш; маҳаллий ресурслар асосида ишлаб 
чиқаришга инноватсион технологияларни жорий этиш; ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот ассортиментини кенгайтириш; ишлаб чиқариш харажатларини 
пасайтириш ва ресурсларни тежаш; сифатни бошқариш ва сертификатлаш 
тизимини жорий этиш; чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий 
этиш ва бошқалар.
Бугунги кунда республикамиз иқтисодиётининг деярли барча тармоқ ва
соҳаларида ишлаб чиқаришни модернизатсиялаш, техник ва технологик
жиҳатдан қайта жиҳозлаш тадбирларининг кенг кўламда амалга оширилиши
рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Бироқ, бу борадаги жиддий муаммо – маҳсулотларимиз таннархининг юқори
даражада қолаётганлиги уларнинг рақобатдошлигига салбий таъсир
кўрсатмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни 
барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-
тадбирлари дастури тўғрисида»ги (2008 йил 28 ноябр) 4058-сонли Фармонида 
муҳим чора-тадбирлар қаторида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 
барча ресурслардан самарали фойдаланиши ҳисобига маҳсулот таннархини 20 
фоиздан кам бўлмаган миқдорда пасайтириш орқали уларнинг 
рақобатдошлигини таъминлаш вазифаси ҳам белгилаб берилган эди.
Бугунги кунда тижорат банклари балансига ўтказилган 140та иқтисодий 
ночор корхонада ишлаб чиқариш тўлиқ қайта тикланиб, истиқболли 


сармоядорларга сотилди, қолганларида молиявий соғломлаштириш ишлари 
олиб борилмоқда.
Бу борада кўрилган чора-тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётини 
ортиқча юкдан халос қилиш, буджет ва иш ҳақи бўйича умумий миқдори 1 
триллион сўм кредиторлик қарзини узиш, банкрот корхоналар негизида 100 
дан ортиқ янги турдаги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, қўшимча 
равишда 17 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш имконини берди. Бундан 
кўринадики, мамлакатимизда иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини 
қўллаб-қувватлаш чораларининг изчил амалга оширилиши барқарор ва 
мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш учун етарли шарт-шароит 
яратилмоқда. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling