Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар”


Натижада Ўзбекистон саноатининг тармоқ тузилмасида сезиларли сифат


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/31
Sana30.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1403305
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Натижада Ўзбекистон саноатининг тармоқ тузилмасида сезиларли сифат 
ўзгаришлари рўй берди. Буни қуйидаги рақамлар ҳам тасдиқлайди: 
иқтисодий ўсишнинг локомотиви ҳисобланган саноатнинг улуши 35 
фоизга яқинни ташкил этади, айни пайтда қишлоқ хўжалигининг улуши 
босқичма-босқич 18 фоизгача камайди, хизматлар улуши эса 33 фоиздан 
47 фоизга кўтарилди. Бундай ўзгаришлар жадал ривожланувчи 
иқтисодиётларга 
хосдир.
Ўзбекистоннинг саноати диверсификатсия қилиниши натижасида унинг 
экспорт тузилмаси ҳам ўзгариб бормоқда. Агар ўтган асрнинг 90-йиллари 
бошида мамлакатимиз экспорти, асосан, пахтадан иборат бўлган ва унинг 
улуши экспорт умумий ҳажмининг 60 фоизини ташкил қилган бўлса, 
ҳозирги пайтда четга чиқарилаётган маҳсулотларнинг деярли 80 фоизи 
қишлоқ хўжалиги техникаси, замонавий қурилиш материаллари, тайёр 
тўқимачилик буюмлари ҳамда поябзал, кабел-ўтказгичлар сингари қайта 
ишлашга 
асосланган 
тармоқларнинг 
маҳсулотларидир.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг индустриал тараққиётида саноат 
ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш муҳим ўрин эгаллайди. Дастлаб 
маҳаллийлаштириш дастури 2000 йилиёқ қабул қилинган эди. Ўшандан 
буён дастур доирасида қиймати 5,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 
бўлган 
2600 
дан 
зиёд 
лойиҳалар 
амалга 
оширилди. 
Маҳаллийлаштирилган корхоналарда 5 минг турдан ортиқ саноат 
маҳсулотини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, бу эса йилига 7 миллиард 
АҚШ долларилик маҳсулот импортининг ўрнини босди, деганидир. 
Фақат кейинги икки йил ичида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 
ҳисобига 97 гуруҳ товарларни импорт қилиш бутунлай тўхтатилди, 


шунингдек
, 306 турдаги маҳсулотни четдан келтириш 2 баравардан зиёд 
камайди.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling