Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар”


йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос моделини


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/31
Sana30.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1403305
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ

йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос моделини 
ишлаб чиқди. Маълумки, ёш мустақил республиканинг иқтисодий 
ривожланиши бўйича танланган ушбу модел бугун жаҳон ҳамжамияти 


томонидан юксак эътироф этилди ҳамда “ўзбек модели” дея ном олди.
Кўзда тутилган ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши натижасида 
иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги ва мутаносиблиги таъминланди. 
Кейинги ўн йил давомида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички 
маҳсулотининг йиллик ўсиш даражаси 8 фоиздан зиёдни ташкил 
қилмоқда. Умуман, мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти 
деярли 6 баравар, аҳолининг реал даромадлари қарийб 9 баравар ўсди.
Ялпи ички маҳсулотни аҳоли жон бошига нисбатан ҳисоблаганда эса, у 
6,9 минг АҚШ долларигача ортди ҳамда Ўзбекистоннинг ўртача 
даражали даромадга эга мамлакатлар қаторига киришига имкон берди.
Ўтиш даврининг мураккаб шароитида иқтисодиётнинг базавий 
тармоқлари – нефт-газ, олтин қазиб чиқариш, рангли металлургия, кимё 
ва нефт-кимё саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. 
Бу эса давлатимизнинг макроиқтисодий барқарорлигини янада 
мустаҳкамлашга 
хизмат 
қилди.
Мустақиллик даврида Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилган 
ижобий ўзгаришлар туфайли унинг тузилмасини сезиларли даражада 
диверсификатсия қилишга эришилди. Автомобилсозлик, шу жумладан, 
двигател ҳамда эҳтиёт 
қисмлар ишлаб чиқариш
, нефт-газ кимёси, нефт-газ 
машинасозлиги, замонавий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, қурилиш 
материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электроника 
асбоблари ишлаб чиқариш, фарматсевтика ва микробиология, озиқ-овқат, 
тўқимачилик, чарм-поябзал саноати ҳамда бошқа бир қатор мутлақо янги 
тармоқларнинг йўлга қўйилиши бунга замин яратди. Самарқанд шаҳрида 
автобус ишлаб чиқарувчи “Исузу” (Япония) ва юк автомобиллари ишлаб 
чиқарувчи “МАН” (Германия) 
заводлари
, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 
Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳамда яқиндагина Устюрт газ-кимё мажмуаси 


фойдаланишга топширилди, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ 
реконструксия 
қилинди.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling