Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 42.12 Kb.
bet1/4
Sana23.04.2023
Hajmi42.12 Kb.
#1385345
  1   2   3   4
Bog'liq
SANOAT KORXONALARINING INNAVATSION FAOLIYATI SAMARADORLIGINI OSHIRISH


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

ИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЁТ”


ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШИ
Мавзу: САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИННАВАТЦИОН ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Бажарди: 20.117 гуруҳ талабаси О.Ўринбоев

Қабул қилди: Р.Мирзайев


Фарғона - 2023
РЕЖА:
Кириш
1. Миллий иқтисодиётни етакчи тармоқларини модренизациялаштиришда саноат корхоналарини роли
2. Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати
3. Саноат корхоналарини модернизациялаштиришда капитал қўйилмаларни жалб етиш ҳолатини таҳлили
Хулоса
Фойдаланилган адбиётлар
Интернет сайтлар

Кириш
Мамлакатимиз мустақиллик даврдан то ҳозирга қадар халқ хўжалигининг барча тармоқларида муҳим ўзгаришлар содир бўлмоқда. Корхоналарда меҳнатни ташкил етиш ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари муҳим муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Халқ турмуш фаровонлигини ошириш Республикамиз Президенти томонидан белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсадидир. Бу вазифани муваффақиятли ҳал етиш куда кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий муаммолар йечимини топишни тақозо қилади. Маълумки, халқ хўжалиги ишлаб чиқаришда, турли соҳалар ва жамият қатламларида, иш жойларида корхоналар ишини тўғри йўлга қўйиш, ташкил етис, моддий техника базасини мустаҳкамлаш тараққиётни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.


1.Миллий иқтисодиётни етакчи тармоқларини модренизациялаштиришда саноат корхоналарини роли
Ўзбекистон иқтисодиётнинг етакчи таромқларини модернизация қилиш ҳисобига саноат улушини ошириш маҳаллий хом-ашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш.
Мамлакат иқтисодиётнинг ривожланиши учун талаб қилинувчи ушбу вазифаларни амалга оширишида корхоналарга катта етибор қартилмоқда, улар иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш бўғини бўлиш билан бирга маҳсулот ишлаб чиқариш, алоҳида хизмат кўрсатиш туфайли истеъмолчиларнинг талабларини ҳам қондирадилар.
Саноат корхонаси ижтимоий ишлаб чиқаришнинг бош бўғини бўлиб, унда илмий иқтисодиётнинг асосий иқтисодий масалаларни ҳал етилади.
Маҳсулотлар яратиш ва хизмат кўрсатиш муайян технологик жараёнлар, меҳнат материаллари, одамларнинг билими ва кўникмалари ижтимоий меҳнат тақсимоти ва кооперациялашга асосланган ҳолда мустақил амалга ошириладиган тизимга айтилади.
Корхонада иш ўринларини яратиш иш ҳақи тўлайди, солиқлар тўлаш йўли билан давлат ва ижтимоий дастурларни амалга оширишда қатнашадиган объектдир.
Айнан корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ва ишчини ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро алоқасини амалга оширилади.
Саноат корхонаси ўз фаолиятини ўзи бошқаради, ишлаб чиқарилган маҳсулотни олинган соф фойдани солиқ ва бошқа тўловларни тўлагандан сўнг қолган қисмини тасаррф етади.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва ассортименти, хилма- хиллиги, хом ашё йетказиб берувчилар ва харидорлар баҳоларини шакллантириш, ресурслардан тежамли фойдаланиш, кадрларни қўллаш, юқори унумли техника ва технологиядан фойдаланиш масалалари ҳал етилади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, корхона бу - ҳуқуқи шахс мақомига ега, мустақил равишда хўжалик фаолияти юритувчи субъйект бўлиб, ўзига тегишли бўлган мол-мулкидан фойдаланиш асосида истеъмолчилар (харидорлар) талабини қондириш ва даромад (фойда) олиш мақсадида маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаради ва сотади ёки айирбошлайди.
Корхона - ижтимоий талабларни қондирувчи ва соф фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи, мустақил хўжалик юритувчи иқтисодиёт субйектидир.
Ҳар бир мамлакат саноатнинг қуввати ҳамда фан-техника тараққиёти ва иқтисодиётни модернизациялаш кўрсаткичларини биринчи ўринда йирик корхоналар белгилаб беради. Шу сабабли "кичик" иқтисодиётни ривожлантириш, яъни кичик ва хусусий корхона ҳамда микрофирмаларга кенг йўл очиб беришда йириш корхоналарнинг ўрни ва ролини унутмаслик даркор. Чунки бу корхоналарда ишловчи ходимлар сони катта бўлишдан ташқари, фан-техника ютуқларини ҳаётга тадбиқ етиш, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнатни рағбатлантириш ҳамда дўстона, шерикчилик алоқаларини (жумладан, хорижий корхона ва фирмалар билан) ривожлантиришга кенг имкониятлар мавжуд. Ш сабабли йирик, ўрта ва кичик корхонаарнинг оптималлиги жамоатчилик ишлаб чиқариши талаблари ва миллий иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда фан ва хўжалик амалиётининг енг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бу вазифани иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғИ ва соҳасида ҳал қилишнинг йўллари ўхшаш бўлмаслиги ёки бир хил тавсифга ега бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир алоҳида юзага келган иқцодий ҳолатда мавжуд шароитлар ва ривожланиш афзалликларига мос ҳолда ҳаракат қилиш зарур.
Миллий иқтисодиётда саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғидир. Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши ишчилар сонининг ошиши ва унинг жамиятдаги мавқеи кўтарилишига олиб келади. Мустақиллик даврида жамиятни тарихий жиҳатдан янгилашда ишчиларнинг авангардлик роли тўғрисида гап юритилар екан, фақат ишчилар синфигина меҳнаткашлар оммасининг бирлашувига, жипслашувига ва истиқлолни ҳимоя қилишга, мустаҳкамлашга ва уни узил-кесил таъминлашга ёрдам бера олади, дейиш мумкин. Ана шу фикрни Ўзбекистон воқеълиги кун сайин тасдиқламоқда. Ўзбекистон ишчиси республика ялпи ижтимоий маҳсулотининг, миллий даромаднинг асосий қисмини бунёд етмоқда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юқори даражага кўтаришда фаол иштирок етаётир.
Ўзбекистон республикаси ишчилари қиёфасида ҳам барча ривожланган мамлакатлар ишчиларидагидек, онгли индустриал меҳнаткашнинг ва инсонлар муносабатининг юксак нормалари ва умуминсоний тамойилларини, қадриятларини қарор топтирувчи, янги ҳаёт учун илғор курашчи ҳислатлари бир бутун бўлиб мужассамлашган.
Саноат тараққиётининг муҳим қонуниятларидан бири саноат ходимларининг маданий-техникавий, маънавий-маърифий даражасининг ўсиши, ишлаб чиқариш малакаси ва тажрибасининг тинмай ошиб боришидир.
Ўзбекистон меҳнаткашларининг билим ва кўникмаси, ишлаб чиқариш малакаси ва маҳорати, маданий ва маърифий савиясини юқори даражага кўтариш бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам саноатнинг юқори ўрин тутишини кўриш мумкин.
Саноат мамлакат мудофаа қобилиятининг моддий базаси, ел-юртда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим омили, қўшни мамлакатлар мустақиллигини, ҳамкорлиги ва бирдамлигини таъминловчи муҳим соҳадир. Ўзбекистон давлати мудофаасини кафолатлашда саноатнинг роли бебаҳодир.
Саноат шундай тармоқки, барча мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ташкилий интилишлари, уларнинг хўжалик жиҳатдан бирлашиши, яъни иқтисодий интеграция тавсифида ўз ифодасини топади. Натижада барча мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан, фан-техниканинг барча ютуқларидан оқилона фойдалиниш имкониятлари юзага келади.
Худудларда саноат, айниқса енгил саноат бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни идустрлаштириш муаммоларини ҳал етиш калитидир. Шу сабабли жамиятнинг моддий-техника базасини қайтадан қуриш ишини ўзбек ҳалқи Президент раҳбарлигида умуман саноат, хусусан, унинг енг муҳим соҳаларини ривожлантиришдан бошлади. CҲунки бу соҳалар Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий қудратини, халқ фаровонлигини янада оширишнинг пойдевори бўлиб ҳисобланар еди, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.
Меҳнатни ижтимоий ташкил етишнинг енг олий тури – консентрациянинг юқори даражаси билан кичик бизнес ва тадбиркорликни уйғунлаштириш асосида ижтимоий ишлаб чиқаришни уюштиришнинг илғор усуллари-ихтисослаштириш, кооперативлаштириш ва комбинатлаштириш ҳам саноат соҳасида ҳукмронлик қилади ва яхши самаралар беради.
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк ҳаракатлантирувчи куч – бу рақобат, яъни беллашув, рақиблар кураши ҳам саноат соҳасида ривож топади. Илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш, материалларнинг янги турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини юқори даражага кўтариш, ишлаб чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш асосида унинг самарадорлигини кўтариш учун ҳаракат ва бошқа меҳнат анъаналари ҳам аввало, саноат соҳасида вужудга келди ва келмоқда.
Мустақилликнинг афзалликлари ва Давлатнинг иқтисодий сиёсати саноатнинг етакчи ўрнини янада оширмоқда. Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг ечимини топиш даставвал саноат соҳасида амалга оширилмоқда ва яхши самара бермоқда.
Саноат – моддий ишлаб чиқаришнинг енг йирик етакчи тармоғи бўлиб, унда меҳнат қуроллари (воситалари), меҳнат буюмлари ва халқ истеъмол товарларининг кўпчилик қисми яратилади. Унда машина ва механизмларнинг барча турлари, бино ва иншоотларнинг конструктив елементлари ишлаб чиқарилади, ер ости бойликларини қазиб олиш амалга оширилади, минерал, ўсимлик ва ҳайвон хомашёсига ишлов берилади ҳамда кенг истеъмол моллари тайёрланади. Саноат халқ хўжалигининг барча тармоқларини ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат қуроллари билан таъминлайди. Миллий иқтисодиёт, фан, маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва бошқа соҳалар ривожи саноатнинг тараққиёт даражасига боғлиқ.
Ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатлари тараққиётида саноатнинг тарихий роли беқиёсдир. Шу сабабли унинг ривожи ва самарадорлиги қанчалик юқори бўлса, давлатнинг мавқеи шунчалик кучли бўлади ва аҳоли турмуш даражаси янада яхшиланиб боради.
Саноат жамиятнинг етакчи кучи бўлган ишчилар синфини ўзида бирлаштиради. Саноат ривожи туфайли унда банд бўлган ходимларнинг сони кўпаяди, уларнинг билим ва илми, маҳорати ортади, кадрлар салоҳияти юқори даражага кўтарилади. Меҳнатни ижтимоий ташкил қилишнинг енг олий тури, консентрациянинг юқори даражаси ва шу асосда ижтимоий ишлаб чиқаришни уюштиришнинг илғор усуллари – ихтисослаштириш, кооперативлаштириш ва комбинатлаштириш, кўплаб ишлаб чиқариш ва узлуксиз поток системаси ёрдами билан ташкил етиш саноат соҳасида ҳукмронлик қилади.
Фақат йирик машина индустриясигина фан ва техниканинг барча ютуқларини ўзида тўплаб, мужассамлаштириб, меҳнатни техника билан қуроллантириши ва унинг унумдорлигини юқори даражага кўтариши мумкин.
Саноат ва айниқса унинг енг муҳим соҳаси бўлган оғир саноат мамлакатда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришниниг асоси ҳисобланади. У моддий техника воситаларини ўзи ва бошқа тармоқлар учун такрор ишлаб чиқариш билан бир вақтда жамият аъзолари ўртасидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириб боради. Бугунги кунда саноат ва унинг тармоқлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қайта қуришнинг негизи ҳисобланади. Уни янги техника билан таъминлаш орқали саноат деҳқон хўжалигини иқтисодий ва маданий жиҳатдан юқори даражага кўтаришга, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги муҳим тафовутни йўқотишга, деҳқон меҳнатини индустриал меҳнатга айлантиришга ёрдам беради.

Download 42.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling