Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати


Download 42.12 Kb.
bet2/4
Sana23.04.2023
Hajmi42.12 Kb.
#1385345
1   2   3   4
Bog'liq
SANOAT KORXONALARINING INNAVATSION FAOLIYATI SAMARADORLIGINI OSHIRISH

2. Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати
Мамлакатимизда иқтисодиётнинг чет ел инвестицияларини жалб етиш-бу нафақат хорижий шериклар билан ҳамкорликда янги, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, айни пайтада-бу аввало янги замонавий техника, дастгоҳ ва ускуналар, технология ва ноу-хауларни жорий етиш, шу асосда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларимизнинг юксак сифатини таъминлашга қаратилган. Енг муҳим, четдан имтиёзи сармояларни олиб келиш - бу пировард натижада мамлакатимизда рақобатга бардошли, кучли иқтисодиётни барпо етиш ва жаҳон бозорида ўз муносиб ўрнимизни егаллашга қодир бўлиш демакдир.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг ўзига хос хусусияти маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил етишга қаратилган инвестиция лойиҳаларига устувор аҳамият берилаётганида намоён бўлмоқда.
2016-йилда иқтисодиётимизнинг йетакчи тармоқларида замонавий юқори технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган, умумий қиймати 7 миллиард 400 миллион долларга тенг бўлган 158 та йирик обйект фойдаланишга топширилди.
Таҳлилар шуни кўрсатадики Давлат бюджети ҳисобидан жами инвестицияларни 24,3 фоизи Давлат 0,7 фоизи нодавлат корхоналари улушига тенг. CҲет ел инвестициялари ва кредитларининг ҳисобидан 13,5 фоизи Давлат корхоналари, 21.5 фоизи нодавлат корхоналарига берилгандир.
Инвестициялардан (капитал ўўйилмалардан) фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
-янги қурилиш;
-корхонани кенгайтириш ва қайта тиклаш;
- ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта қуроллаштириш;
- ҳаракатдаги қувватларни такомиллаштириш.
Янги қурилишга янги майдонларда махсус ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида ўурилувчи корхона, бино, иншоот ва қурилмалар мансубдир.
Фаолият юритатган корхонани кенгайтириш қўшимча ишлаб чиқариш мажмуаларининг навбатдаги қисмларини янги лойиҳа асосида қуриш ёки асосий, қўшимча, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришнинг амалдаги сехларини кенгайтириш ёки қуришни англатади. У асосан, фаолият юритаётган корхона ҳудудида ёки унга туташ майдонларда амалга оширилади.
Қайта тиклаш – бу, фаолият юритаётган корхонани маънавий ва жисмоний ескирган қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, технологик бўғинлар ва ёрдамчи хизматдаги номутаносибликларни ёқотиш йўли билан алмаштириш рдамида тўлиқ ёки қисман ўзгартиришни англатади. Қайта тиклашда ески сехлар ўрнига янги сехларни қуришга рухсат берилади.
Техник қайта қуроллантириш алоҳида чиқариш турларини замонаввий талабларга асосан янги техник ва технологияларни киритиш, ишла чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, ескирган қурилма ва ускуналарни янгилаш ва алмаштириш, ишлаб чиқаришни тузилмаси ва ташкил етилишини яхшилаш йўли билан, корхонанинг техник даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасидир. У ишлаб чиқариш интенсивлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилашга йўналтирилган.
Молиявий ресурслар ва ер танқислиги шароитларида, иккинчи томондан еса, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш учун янги қурилишни нисбатан чекланган ҳолатда, асосан жуда зарур ҳоллардагина амалга оширилади. Шу сабабли бугунги кунда инвестицияларнинг енг кўп тарқалган йўналишлари сифатида, умуман олганда янги турдаги маҳулот ишлаб чиқаришни ҳам кўзда тутувчи мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантиришни кўрсатиш мурсатиш мумкин.

Download 42.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling