Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш
II. Бино ва иншоотларни техник текшириш усуллари
Download 59.28 Kb.
|
Ashurov .00000.0.0
II. Бино ва иншоотларни техник текшириш усуллари.
2.1. Визуал текшириш усуллари. Бино ва иншоотларни визуал текширишда уларнинг конструкцияларни кўриб чиқиш ва кўринган нуқсонларни белгилаш, ўлчаш, эскиз чизиш ва расмга туширишдан иборат . Визуал текширишда асосан юқори аниқлик талаб этилмайдиган аспоблардан рулетка, линейка, штангенциркул, шовун, рақамли лупа, фотоаппарат, дурбин, болғача, перефератор ва шунга ўхшаш аспоблардан фойдаланилади. Визуал текшириш аввалида бино жойлашган майдоннинг ҳолати билан танишувдан бошланади. Бунда бино ўрнашган майдоннинг вертикал бўйига паст - баландлиги, йўлакларнинг ҳолатига ахамият берилади, чунки аксарият ҳолда пойдеворларнинг чўкиши бино атрофидаги йўлакларда нишабликнинг бузилиши ва натижада пойдевор остига ёғингарчилик сувларининг оқиб кириши сабаб бўлади. Пойдеворларни визуал текширишда одатда уларнинг ёнидан шурф қазилади. Шурфнинг ўлчамлари кузатув ва ўлчашлар учун қулай бўлиш керак. Шурфнинг чуқурлиги пойдевор остки сиртидан 10 см чуқурроқ бўлиш керак. Шурфларнинг сони бинонинг ўлчамларига ва ер сиртидаги деформацияларга, девордаги ёриқларга боғлиқ бўлади. Агар деворда ёриқ бўлса, деворнинг икки томонидан шурф қазилади. Шурфлардан фойдаланиб пойдевор ҳолати аниқлангач, шурф кечиктирилмасдан кўмилиши ва тупроқ зичланиши лозим. Ғишт ва тош деворларни визуал текширишда уларда ҳосил бўлган нуқсонларни келиб чиқиш сабабларни ўрганишдан бошланади. Бино лойиҳаси ва амалдаги девор ўлчамларининг меъёрий қоидаларга мос келиши ва ғишт ҳамда чок қоришмасининг сифатига аҳамият бериш керак. Деворларга ўрнатилган тўсинларнинг, плиталарнинг ўрнашув ҳолатига алоҳида аҳамият бериш керак. Одатда қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) га янгилик ва ўзгартиришлар киритиш сабабли, улар даврий алмашиб туради. Биноларни текширишда амалда қўлланилаётган охирги ҚМҚ ни асос қилинади. Айниқса зилзилавий ҳудудларда ғишт ва тош деворларга қўйиладиган ҚМҚ 2.01.03-19 талабларига жавоб беришини синчиклаб солиштириш керак. Амалиётда зилзилабардошлик талабларига жавоб бермайдиган нуқсонлар учраб туришини унутмаслик керак. Бино конструкцияларини жойлашуви ва уларнинг деворларга боғланиш, зилзилабардошлиги белбоғларига боғланиш ҳамда бинонинг фазовий бикрлигининг таъминлашига алоҳида аҳамият бериш керак. Деворларда ҳосил бўлган ёриқлар асосан пойдеворнинг нотекис чўкишидан ҳосил бўлади. Агар деворларда ёриқлвр бўлса уларнинг ривожланишини кузатиш чораси белгиланади ва бунинг учун маяклар ўрнатилади. Ғишт деворнинг мустахкамлигини аниқлаш учун бинодан ғишт ва қоришмадан намуна олиб синалади. Download 59.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling