Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш
Download 59.28 Kb.
|
Ashurov .00000.0.0
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.4. Бино ва иншоот конструкцияларининг юк кўтариш қобилиятини аниқлаш.
М=B/[0,0980665 (1-1,64V)] (5)
Бунда , B- бетон синфи рақами, MПa; -0,0980665- MПa дан кг/см2 ўтиш коэффициенти; V=Sp/R – бетонинг номинал вариация коэффициенти (ўзгарувчанлик коэффициенти). Агар бинонинг қурилиш жараёнида синовдан ўтказилган бетон кубларни синаш ҳақидаги ҳужжатлар сақланиб қолинган бўлса, меъёрий кубик мустаҳкамликни қуйидаги формуладан аниқлаш мумкин. Rn= 0,8Rmɣi, (6) Бу ерда ɣi – миқиёс коэффициенти бўлиб СНиП II-21-75 кучга киргунга қадар курилган бинолар учун 1,05; СНиП II-21-75 кучга киргандан сўнг курилган бинолар учун 1,0 қабул қилинади.Ҳисоблар натижасига кўра СНиП 2.03.01-84* даги жадвалдан фойдаланиб бетоннинг ҳисобий (призматик) қаршилиги Rb аниқланади. 2.4. Бино ва иншоот конструкцияларининг юк кўтариш қобилиятини аниқлаш. Бино ва иншоотлар конструкцияларнинг техник ҳолатини текшириш жараёнида ва натижаларни таҳлил қилишда улардаги нуқсон ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этишдан чекланиб қолмай, балки конструкциялардаги ҳамда бино ва иншоотнинг тўлиқ юк кўтариш захирасини аниқлашга ҳам эътибор бериш керак. Ҳозирги пайтда шаҳарларнинг инфраструктурасидаги кирган эски биноларни таъмирлашда, қайта қўришида конструкцияларининг юк кўтариш қобилияти захирасини аниқлаш ва ушбу мавжуд захирадан қайта қуришда ва имкони бўлса биноларга қаватлар қўшиш катта иқтисодий аҳамиятга эга. Бино ва иншоотлар конструкцияларнинг юк кўтариш қобилияти захираси конструкция материалининг механик хусусиятларига ( мустаҳкамлик, оқувчанлик, чегаралари , ёриқбардошлик, қаттиқлик, ишончлилик,кимёвий тузилиши каби), конструкциянинг юк кўтариш қобилиятига ҳамда аслида таъсир этаётган кучларга боғлиқ бўлади. Одатда конструкциянинг юк кўтариш захирасини аниқлашда асосий кўрсаткич этиб унинг юк кўтариш қобилияти мезони деб қабул қилинади. Ушбу ҳолатда конструкциянинг юк кўтариш қобилиятини ҳисоблашда амалдаги меъёрий ҳужжатлардан (ҚМҚ 2.03.01-97,2.03.07-98, ҚМҚ 2.03.05-97, ҚМҚ 2.03.08-98) фойдаланилади. Бино ва иншоот конструкциясига таъсир этувчи кучларни белгилашда ҚМҚ 2.01.07 даги қоида ва талабларга амал қилинади. Мамлакатимиздаги аксарият аҳоли пунктлари зилзила районларига жойлашганлиги сабабли бино ва иншоотларни қайта қуриш ва қават қўшишда ҚМҚ 2.01.03-19 меъёрларга қатъий амал қилиш керак. Конструкциянинг юк кўтариш қобилияти захирасини аниқлашда бино ва иншоотни хизмат кўрсатиш даврида қуйидагиларга аҳамият берилади. Дастлабки техник ҳужжатлар таҳлили; Конструкция техник ҳолатини баҳолаш; Бино ва иншоот конструкцияларининг юк кўтариш қобилияти таҳлили; Юк кўтариш захирасини аниқлаш. Дастлабки техник ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилишда техник – меёрий, конструкторлик ҳужжатлари ва бинони ишлаш шароитини таҳлил қилиш ва керак. Конструкциянинг техник ҳолатини баҳолаш ГОСТ 31937-2014қоидалари бўйича амалга оширилади. Конструкция техник ҳолатини баҳолашда бинони техник ҳолатини текширишдаги дастлабки назорат (визуал) текширишда ўлчамларини аниқлаш. конструкция материалларидаги нуқсонларининг кўриниши ҳамда бузмасдан конструкциянинг механик хусусиятини аниқлашдан иборат бўлиб, бажарилган ишларда нуқсонлар далолатномаси, нуқсонлар харитаси ва хомаки -эскиз чизмалардан иборат бўлади. Конструкция техник ҳолатини баҳолашда қуйидагилар кўрсатилади: - Конструкциянинг ҳақиқий юкланиш ҳолати, геометрик ўлчамлари, қалинлиги ва кучланганлик ҳолати; - Қайд этилган нуқсонларнинг келиб чиқиш сабаблари ва давомийлиги ; - Бино ва иншоот техник ҳолатининг амалдаги техник-меёрий ва конструкторлик талабига жавоб бериши; - Конструкциянинг кучланганлик ҳолатига текширув ҳисобини бажариш учун хулоса; - Конструкцияни ишлатишга лойиқлиги ва белгиланган юк кўтариш захираси ҳақида хулоса. Ушбу кўрсатилган талаблар ҳақида техник хулоса тузилади ва изланишларни давом эттириш режаси ишланади. Бино ва иншоот конструкцияларининг юк кўтариш қобилияти захирасини аниқ ёки соддалаштирилган усулда аниқланиш мумкин. Конструкциянинг юк кўтариш қобилияти захирасини ҳисоблаш натижалари ҳисоб кўринишида жамланади. Юк кўтариш захирасини аниқлашнинг соддалшган умумий қоидалари асосан бинонинг техник ҳолатини дастлабки висуал танишув натижаларига (ГОСТ 31937-2011) қараб белгиланади. Қуйидаги техник ҳолати тоифалари билан баҳоланади. - Меёрий техник ҳолатда; - Юк кўтариш бўйича яроқли; - Юк кўтариш бўйича чегараланга; - Авария ҳолатида Конструкцияларнинг техник ҳолати тоифаси ва нисбий ишончлик кўрсаткичлари иловада кўрсатилган. Дастлабки – визуал текширувда (ГОСТ 31937-2011) га асосан қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: -Нуқсоналар ва бузилишлар қайтномалари; -Нуқсонлар жойлашган жойлар фотолавҳаси ва тушунтириш ёзуви; -Конструкциядаги деформациялар ( эгилиш, оғиш, силжишлар каби) мавжудлиги ва миқдори; -Авария ҳолатидаги қисмлар (мавжуд бўлса); -Ойдинлаштирилган конструктив схемаси; -Ойдинлаштириб очилган жойлар схемаси; -Нуқсонлар ва бузилишлар даражасига кўра конструкция ҳолатини дастлабки баҳолаш. Юк кўтарувчи конструкциянинг техник ҳолатини баҳолаш тоифасииловадаги 1-жадвалда кўрсатилган. Конструкцияларда бузилишлар икки хил сабабдан бўлиши мумкин. Ташқи юкдан ва ташқи муҳит таъсиридан. Металл, темирбетон, ғишт ва ёғоч конструкцияларда учрайдиган асосий бузилишлар ва уларнинг техник ҳолатини баҳолаш тоифаси иловадаги жадвалларда кўрсатилган. Download 59.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling