Фарғона шаҳри инфраструктурасида жойлашган бино ва иншоотларни шартли синфларга бўлиш
Бино ва иншоотларни дастлабки текшириш
Download 59.28 Kb.
|
Ashurov .00000.0.0
. Бино ва иншоотларни дастлабки текшириш.
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш уларни мукаммал таъмирлаш, қайта қуриш ва қолдиқ юк кўтариш захирасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш одатда “Техник топшириқга” асосан бажарилади ва техник текшириш икки босқичда амалга оширилади: а). Дастлабки умумий (визуал) текшириш; б). Мукаммал текшириш. Дастлабки умумий техник текшириш қуйидагича амалга оширилади. - бино ёки иншоот билан умумий танишув; - мавжуд лойиҳа ва ижро ҳужжатлари билан танишув; - бино конструкциялари ва қисмларини визуал текшириш; - зарурий ўлчашлар ишларини бажариш; - заруратга қараб айрим конструкцияларнинг юк кўтаришни аниқлаш; - бинодаги барча конструкцияларнинг умумий техник ҳолатини баҳолаш; - техник текширишнинг давомий режасини тузиш; - умумий дастлабки техник текширув учун хулоса тайёрлаш. Умумий техник текширув бинодаги барча конструкциялар билан танишув ва мавжуд лойиҳа техник ҳужжатларини ўрганишдан бошланади. Лойиҳа - техник хужжатларини ўрганиш бинонинг қурилган вақтини, конструктив тузилишини, таъсир этаётган юклар,геологик шароити,амалга оширилган таъмирлашлар, бинони ишлатиш соҳасидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш мақсадида бажарилади. Лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш билан бир вақтда қурилиш даврида ёпилган ишлар ҳақидаги далолатномалар, бинони қабул қилиш далолатномаси, деталлар ва конструкцияларга сертификатлар, қурилиш ишларини бажаришдаги журнал, бино паспорти ва кадастр ҳужжатларини ўрганиш керак. Дастлабки техник текширувда бино ҳажмий-режавий ечимини лойиҳадан четланиш, конструктив ечимдаги четланишлар ва таъсир этувчи юкланишлардаги фарқларига аҳамият бериш керак.Одатда юқоридаги маълумотларни жойларда тўлиқ олиш имконияти мавжуд бўлмай қолади. Айрим тўлиқ бўлмаган маълумотларни баьзи гувоҳлардан оғзаки олишга тўғри келади. Ушбу маълумотлар ҳам айрим пайтда қимматли манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тажрибалардан маълумки, кўп ҳолатларда текширилаётган биноларнинг лойиҳа-техник ҳужжатлари сақланиб қолмаган бўлади. Шундай ҳолатда конструкциялар ҳақиқий ҳолати бўйича ўлчаниб бинонинг чизмаси тайёрланади. Дастлабки техник текширув натижасига асосан конструкцияларнинг ва бинонинг умумий ҳолати бўйича хулоса тайёрланади ва мукаммал инструментал текшириш режаси белгиланади. Ушбу текширувда конструкцияларда пайдо бўлган нуқсонлар, камчиликларнинг эскизлари тузилади. Download 59.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling