Фарғона водийсида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг экологик хусусиятлари ва уларни
Download 1.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЭКО-ТЎПЛАМ-НамДУ Shodmonov F.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИ НАМАНГАН ШАҲАР КЕНГАШИ
- Фарғона водийсида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг экологик хусусиятлари ва уларни оптималлаштириш республика илмий-амалий конференцияси материаллари
- III-ШЎЪБА. ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ******************************************************************************
ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР: НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИ ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИ НАМАНГАН ШАҲАР КЕНГАШИ © Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 2021 © Наманган давлат университети, 2021 Фарғона водийсида атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг экологик хусусиятлари ва уларни оптималлаштириш республика илмий-амалий конференцияси материаллари 146 III-ШЎЪБА. ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ****************************************************************************** ҚИЗИЛҚУМ ҚЎРИҚХОНАСИ ЭКОТИЗИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ЎСИМЛИК ВА ҲАЙВОНОТ ОЛАМИ БИОХИЛМА-ХИЛЛИГИ Абдуллаева Р., Азимов Ж., Шодмонов Ф. Самарқанд давлат университети Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бир қанча Халқаро конвенциялар, шу жумладан Биохилма-хилликни сақлаш бўйича конвенцияга қўшилган. Давлатимиз томонидан ушбу Халқаро хужжатлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришида қўриқланадиган табиий ҳудудлар катта аҳамият касб этади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 та давлат қўриқхонаси, 2 та миллий табиат боғи, 10 та давлат буюртмахонаси, Республикамизда ягона ҳисобланган нодир ҳайвонлар турларини кўпай- тиришга ихтисосслаштирилган «Жайрон» экомаркази муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (МЭТХ) қаторига киради. Ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд- ларнинг умумий ер майдони 2.340.490 гектарни ташкил этади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар - устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик бўлган, хўжалик фойдаланишдан бутунлай ёки қисман, доимий ёки вақтинчаликка ажратиб олинган ер ва сув (акватория) кенгликларидир. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги табиий объект ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш мақсадида муҳофаза этиш ҳамда фойдаланиш тартиби тадбиқ этилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар биологик, ландшафтли хилма хилликни таъминлаш ва экологик барқарорликни сақлаб туриш учун ягона экологик тизимни ташкил қилади. Қизилқум қўриқхонаси 1971 йил Қизилқум ўрмон хўжалигининг қумлоқ ва тўқайли ерлардан иборат 3985 гектар ҳудудида ташкил қилинган. Ҳозирги кунда қўриқхонанинг умумий майдони 10311 гектар, ўрмон билан қопланган қисми эса 5338 гектарни ташкил қилади. Қўриқхона тўқайли-қумлоқ экотизим- ларининг биохилма-хиллиги ва Бухоро буғуларини муҳофаза қилиш мақсадида ташкил қилинган. Қизилқум қўриқхонаси ҳудудида Амударё дарёси қирғоқлари қисмидан бошланиб, шимоли-ғарбий қисмидан жануби-шарққа томон 30 км, шарқдан ғарбга қараб 28 км гача ёйилган, улар асосан тўқайли ва қумлоқ, саҳроли ерларни ўз ичига олади. Қўриқхона ташкиллаштирилган вактга қадар бу ҳудудлар Қизилқум ўрмон хўжалиги таркибига кирган [1,2]. Қўриқхоналардаги илмий-тадқиқот ва кузатиш ишилари табиатни муҳофаза қилиш идоралари тарзида уларнинг вазифалари билан узлуксиз боғлиқдир. Улар инсон бевосита таъсиридан озод табиий экотизимларнинг асосий параметрлари ва кўрсаткичларини намойиш этади. Бу кўрсаткичларнинг табиатдаги ўзгаришлари, шу жумладан антропоген таъсирга учрамаган ҳайвонот ва Ўсимликлар дунёси чегарасини кузатишлари керак. Мониторинг кузатувлар натижалари ҳар бир қўриқхоначининг асосий илмий маҳсули бўлган табиат Солномасига киритилган. Бундай кузатувлар инсон ҳаёти учун мувофиқ бўлган атроф-муҳит, бутунлайин биосфера параметрларини ушлаб туришда табиий экотизимлар бетакрор аҳамиятга эга бўлгани учун муҳимдир. Асосий параметрлар меъёри чегарасидан оғиш экологик фаровонлик сезиларли равишда бузилганидан далолат беради ва тезкор чоралар кўрилишига туртки бўлади. Шундай қилиб қўриқхоналардаги илмий кузатишлар давлат экотизим хавфсизлигининг бир қисмидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling