Farg’ona давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
-расм. Ўқувчиларнинг дастлабки ва якуний босқичдаги ижодий ва ижтимоий лойиҳаларни амалий бажариши бўйича ўзлаштириш кўртсаткичлари
Download 0.99 Mb.
|
3,1, (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи боб бўйича хулосалар
3.4-расм. Ўқувчиларнинг дастлабки ва якуний босқичдаги ижодий ва ижтимоий лойиҳаларни амалий бажариши бўйича ўзлаштириш кўртсаткичлари
3.5-расм. Самарадорлик кўрсаткичлари Шундай қилиб, статистик таҳлил ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантиришга йўналтирилган тажриба-синов ишларининг самарали кечганлигини тасдиқлади. Учинчи боб бўйича хулосалар Ўқувчилардаги қобилиятларнинг намоён бўлиш даражалари ва уни аниқлаш тартиблари тўғрисидаги илмий қарашларни таҳлил этиш асосида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантириш мезонлари аниқлаштирилди: ижобий эмоционал тасаввурларларга эгалик; ижодий қизиқиш, билишга интилиш; мустақиллик; қарор қабул қилиш; ўзининг куч ва имкониятларига ишонч; аниқ мақсадга йўналганлик; эмоционаллик; муаммони кўра олиш; альтернатив (муқобил) фикрлаш; дивергент фикрлаш; фикрнинг аниқлиги; хотиранинг ассоциативлиги; идрок этишнинг яхлитлиги ва мустақиллиги; ижодий фикрлаш; ўз-ўзини баҳолаш даражаси; толерантлик; интуициянинг ривожланганлик даражаси. Ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантириш динамикасини мезонлар асосида таҳлил этиш тажриба-синов ишларининг барча босқичларида амалга оширилиб, коррекцион чора-тадбирлар асосида камчиликлар бартараф этиб борилди. Маълумотларни тўплаш, миқдор ва сифат жиҳатдан таҳлил этишда турлим методлардан фойдаланиш, олинган натижаларни статистик таҳлил этиш натижаларнинг ишончлилигига асосланиб, илмий асосланган хулосалар чиқаришга имкон берди. Тажриба-синов ишларининг сўнгги босқичида тажриба синфларида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожланганлигини аниқлаш компонентларининг ўсишини яққол кузатиш мумкин. ХУЛОСА 5 – 9 - синф ўқувчилари tasavvur imkoniyatини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди: 5 – 9 - синф ўқувчист ўзининг интеллект даражаси, билиш имкониятлари, қобилияти билан бошқа ўқувчилардан ажралиб турувчи индивидуал салоҳият эгасидир. Тадқиқот жараёнида 5 – 9 - синф ўқувчиларнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилди: аниқ вазиятларда интеллектуал фаолиятнинг мувафаққиятини тавсифловчи интеллект хусусияти ҳамда вазифаларни ҳал этиш жараёнида ахборотларни қайта ишлаш тезлиги, ғояларнинг оригиналлиги ва хилма-хиллиги, таълим олганликнинг юқори суръати ва чуқурлиги, билиш усулларида индивидуалликнинг акс этиши. Тадқиқот жараёнида 5 – 9 - синф ўқувчилар билан ташкил этиладиган ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишнинг қуйидаги дидактик параметрлари аниқлаштирилди: ўқув жараёнини юқори даражадаги мураккаблик асосида ташкил этиш; ўқув материаллари мураккаблик даражасининг аниқ ифодала-нишига амал қилиш; ўқув материалларини жадал тарзда ўзлаштириш имконини берадиган усуллар ва технологияларни қўллаш. Тадқиқот жараёнида мантиқий фикрлаш интеллектуал қобилиятлар; креативлик; тиришқоқлик (мотивация, қатъият, матонатлилик) сифатларининг яхлит тавсифини ўзида акс эттириши ҳақидаги хулосага келинди. Натижада ўқувчиларда мантиқий фикрлашини ривожлантиришнинг мотивацион, эмоционал-иродавий, интеллектуал-фаолиятли, креатив компонентлари мазмуни ва асосий йўналишлари такомиллаштирилди. Бўлажак ўқитувчиларни 5 – 9 - синф ўқувчилари tasavvur imkoniyatини ривожлантиришга тайёрлашнинг педагогик механизми таълимни ахборот-лаштириш шароитида тьютор, эдвайзер, фасилитатор, модератор модели асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Ахборотларнинг глобал-лашуви ва компетенциявий ёндашувга асосланган таълим жараёнида ўқитувчининг инновацион тайёргарлиги 5 – 9 - синф ўқувчилари tasavvur imkoniyatини ривожлантириш имкониятлари ва интеллектуал салоҳиятига уйғун бўлиши талаб этилади. Ўқувчиларнинг ижтимоийлашувида адаптив (мослашув) – ўқувчи томонидан ижтимоий тажрибанинг ўзлаштирилиши, интериоризация қилиниши, қайта намоён бўлиши; индивидуаллашув – ўқувчини ўз устида мустақил ишлаши ва эркин фикрлашни рўёбга чиқаришда ўзининг нуқтаи назарини билдириш истаги, ижтимоий хулқ-атвор меъёрларига нисбатан ижобий муносабатни қарор топиши; интеграцион – ўқувчи жамиятда ўз ўрнини топиши, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш, яъни шахслилик сифатини таркиб топиши тарзидаги технологик босқичларни ҳисобга олиш алоҳида аҳамият касб этиши аниқланди. Тадқиқот жараёнида 5 – 9 - синф ўқувчилари tasavvur imkoniyatини ривожлантириш нинг диагностик, консультатив, бўш вақтни самарали ташкил этиш ва мафкуравий-профилактик каби ижтимоий-педагогик технологиялари тизими такомиллаштирилди. Ижтимоий-педагогик технологияларни татбиқ этиш асосида 5 – 9 - синф ўқувчилари tasavvur imkoniyatини ривожлантиришда мотивация – интеллект – креативлик триадасини юқори даражада қарор топтиришга эришилди. 5 – 9 - синф ўқувчилари tasavvur imkoniyatини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув топшириқлари уларда ўз фаолиятларини ижодий тарзда амалга ошириш, имкониятларини аниқ баҳолаш, касбий режаларини аниқлаган ҳолда касбий танловни амалга ошириш, касбий таълим йўналишини мустақил тарзда тўғри танлашга асос бўлади. Тадқиқот натижалари асосида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантиришда уларнинг қизиқиши ва эришган натижаларини ҳисобга олиш – аналитик; синф ва синфдан ташқари ишлар жараёнида хилма-хил фаолият турларига жалб этиш орқали ўқувчининг билишга доир, ижодий қобилиятларини индивидуал баҳолаш – диагностик; ўқувчиларнинг қобилиятларини шакл-лантириш, чуқурлаштириш ва ривожлантириш босқичларини ўз ичига қамраб олган тактикага асосланиш лозим, деган хулосага келинди. 5 – 9 - синф ўқувчиларда “Мен” қиёфасини ва ўз-ўзини адекват баҳолаш, лидерлик қобилияти, ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш инновацион шакли сифатида менторликни амалиётга татбиқ этиш, мактабдан ташқари таълим жараёнида 5 – 9 - синф ўқувчилар билан ишлашда Интернет технологияларидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тадқиқот натижалари асосида 5 – 9 - синф ўқувчилари tasavvur imkoniyatини ривожлантириш да мазкур жараённи амалга оширишга таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиш, ижодий ёндашувга асосланиш ҳамда инновацион дастур, шакл ва технологияларни таълим амалиётига тизимли татбиқ этиш лозим, деган хулосага келинди. ФОЙДЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling