Фармацевтик биоэтиканинг тарихи ва замонавий холати
Download 244.45 Kb.
|
Презентация 3 деонтология
ХХ асрнинг иккинчи ярмида трансплантология, ирсий диагностика, ирсий инженерия ва клонлаш ривожлана бошлади. Тиббиёт техникаси ўз ривожланишида шундай даража эдики, шифокор илгари ўлиши муқаррар бўлган беморларнинг ҳаётини эндиликда сунъий равишда сақлаб тура олади. Техника соҳасидаги ютуқлар беморлар, ўлим тўшагида ётганлар ва ногиронларнинг ҳуқуқларини юридик жиҳатдан асослашнинг янги-янги шакллари ва усуллари пайдо бўлишига олиб келмоқда. Этиканинг бошқа муаммолардаги иштироки ҳам кэнгайди – сиёсатчилар ўз фаолиятида этика қоидаларига тобора кўпроқ таянмоқдалар, жамоатчилик бизнес ва реклама устидан этик назоратни ўрнатишни талаб этмоқда, экология эса атроф муҳит билан муносабатларни тартибга солишда этика қоидаларига риоя этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Амалий этика кэнг маънода этиканинг алоҳида туридир, чунки у ахлоқ муаммолари ҳақида янгича тушунча беради, мазкур муаммоларга янгича ёндашувларни амалга оширади. Ҳар бир инсонга тегишли бўлган долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш жатуманида этика тамомила бошқа фанга айланиб боради. Одамлар ўртасидаги муносабатларнинг қонунлари, этиканинг муаммолари доираси ўзгарди – эндиликда у ижтимоий ва сиёсий масалалардан ҳам кўра кўпроқ тиббиёт, биология ва экология масалалари билан қизиқмоқда.
Download 244.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling