Ходимлар бўлимида ҳар бир ходимга ишга қабул қилиш вақтида шахсий варақа (карточка) тўлдирилади ва табель рақами берилади, кейинчалик иш ҳажми ва иш ҳақини ҳисобга олишга доир барча ҳужжатларга ушбу рақам қўйлади. Бухгалтерия бўлимидан ҳар бир ходимга шахсий ҳисобварақа очилади, унда ходимнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ойма-ой жамланиб борилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди хўжалик даромадининг бир қисми бўлиб, у дорихона ихтиёрида қоладиган даромаддан (фойдадан) ташкил топади. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг умумий миқдори дорихонанинг иқтисодий ва ижтимоий режасида кўзда тутилади.
Иш ҳақи фонди учун корхона, муассасалар бўйича рўйхат таркибига кирувчи ва кирмайдиган ишчи ҳамда хизматчилар (доимий, вақтинчалик) томонидан бажарилган иш учун ҳисобга олинган пул миқдорлари киритилади.
Шунга кўра, иш ҳақи фондидаги барча тўловлар икки кўринишда бўлади – асосий ва қўшимча иш ҳақи.
Амалдаги қонунчиликка асосан, иш ҳақи фондидаги барча тўловлар икки кўринишда бўлади:
Иш ҳақи
фонди
асосий
қўшимча
Асосий иш ҳақига киради:
1 – ишланган вақт (вақтбай);
2 – бажарилган ишлар миқдори ва сифати учун ходимга ҳисобланадиган иш ҳақи (ишбай нархлар бўйича тўлов);
3 – тариф ставкалари;
4 – окладлар;
5 – мукофотлар;
6 – ишнинг меъёрий шароитидан четга чиқиш:
тунги пайтда,
иш вақтидан ташқари ишлаганлик муносабати билан қўшимча тўловлар ва ҳоказолар.
Қўшимча иш ҳақи:
– меҳнат бўйича қонун ҳужжатларида назарда
тутилган ишланмаган вақт учун тўловлар:
– навбатдаги таътиллар;
– ёш болали оналарнинг танаффуслари учун тўловлар;
– ўсмирларнинг имтиёзли соатлари;
– давлат ва жамият мажбуриятларини
бажарганлик учун тўловлар;
– ишдан бўшатиш пайтида бериладиган нафақалар ва ҳоказолар.
2. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари
Do'stlaringiz bilan baham: |