Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   274
Хулосалар
191


тартиби тўғрисида Низом. Ўзбекисгон Республикаси Вазирлар Маҳкама- 
сининг 54-сонли Қарори. — Т.; “Ўзбекистон” 1999 йил 5 февраль.
3. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари № 0-21. Т.; 
1998 - 2002 йил.
4. Иткин Ю.М. Сотволдиев A С. Бухгалтерский учет в условиях 
рьшочной экономики. Т.; 1997. 178 с.
5. Ю. М. Иткин, A. С. Сотволдиев. Замонавий бухгалтерия 
ҳисоби. Т.; 2002 й., 150-бет.
6. И.А.Каримов, Ф.Р.Исломов, А. З.Авлоқулов. Бухгалтерия 
ҳисоби. Т.: 2004 й., 25—73-бетлар.
7. Шаулов Д.И., Кан У. Т. Бухгалтерский учет на предприятиях 
на основе измененного плана счетов, вводимого с 2004 года, вьт 5. 
Т.; 2002. 120 с.; внп. 6. Т.; 2002. 221—291-с.
Управление и экономика фармации. Т. 2. Учет в аптечннх 
организациях оперативннй. Бухгалтерский, налоговнй медицина. 
Издательский центр «Академия».
192


XII БОБ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ВА НОМОДДИЙ АКТИВЛАР
ҲИСОБИ
Бу бобда сиз қуйидаги саволларга жавоб топасиз:
1. Асосий воситалар қандай гуруҳланади?
2. Моддий ва номодций активларга нималар киради?
3. Асосий восигаларнинг қандай қийматлари мавжуд?
4. Асосий воситаларни баҳолаш ва қайта баҳолаш тартиби қандай?
5. Асосий воситалар амортизацияси қандай ҳисобланади?
12.1. Асосий воситалар: тушунча, тавсифланиши, 
ҳисобга олиш мақсади
Активлар — ўтган даврда бўлиб ўтган операциялар ва воқеалар 
натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қилиб 
туриладиган ресурслар ва мол-мулк. Активлар келажакда маълум 
бир иқгисодий манфаатларни таъминлаб беришга қодир бўлган 
ресурслардан иборат, акс ҳолда улар потенциал зарарлар ёки жорий 
эксплуатация харажатларидан бошқа нарса бўлиб ҳисобланмайди ва 
шунинг учун ҳам активлар сифатида тан олинмаслиги керак. Бўлғуси 
иқтисодий наф провардида пул маблағлари ёки улар 
эквивалентларининг келиб тушиши ёки пул маблағларини тежаб 
қолишга қодир бўлишдан иборатдир.
Активаа ўзини мужассамлаштирган бўлғуси иқгисодий наф турли 
усуллар билан амалга 
о ш и р и л и ш и
мумкин. Актив алоҳида ёки корхона 
томонидан пул эвазига сотиладиган ёки бошқа активларга алмаш- 
тирилиши мумкин бўлган товарлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқишда 
бошқа активлар билан биргалиқда фойдаланилиши мумкин. Активлар 
кредиторлар ёки мулқдорлар олдидаги мажбуриятларини қопланишига 
йўналтирилиши, акциядорлар ўргасида тақсимланиши мумкин. Активлар 
таркиби моддий-ашёвий шаклдаги мол-мулк, шунингдек юридик 
ҳуқуқпар билан боғлиқ номоддий активлардан иборат. Активлар одагга 
кўра пулга сотиб олинади; бу жуда кенгтарқалган, бироқактивларни 
сотиб олишни ягона усули эмас. Демак, корхонанинг юзага келадиган 
чиқимлари билан келиб тушадиган активлар ўртасида чамбарчас, бироқ 
муглоқбўлмаган алоқадорлик мавжуд.
193


Кўрилган чиқимлар ҳали активнинг сотиб олинишини англатмайди, 
ундан иқгисодий наф олишга бўлган асосланган ишонч бўлиши лозим, 
акс ҳолда бу каби чиқимлар харажатларга киритилиши керак. 
Харажатлар даромад олиш воситаси бўлиб ҳисобланади, бироқ, фақат 
arap даромаднинг олиниши бўлғуси ҳисобот даврларига ўтказмлган 
ҳоллардагина активлар сирасига киритилади. Бошқа томондан
харажатларнинг мавжуд эмаслиги активнинг маълум шароитларида, 
масалан, мол-мулклинг текинга олиниши вақтида, юзага к.елишига 
халақит бермайди. Активлар фақат амалга оширилган операциялар 
бўйичагина ҳисобга олиниши мумкин; у ёки бу активларни сотиб 
олиш нияти уларнинг ҳисобга олиниши учун етарлича асос бўлиб 
ҳисобланиши мумкин эмас. Активни балансда акс эттириш учун у 
қийматга эга бўлиши ва корхона томонидан назорат қилиниши керак.
Активлар — келгусида фойда келтириши керак бўлган, корхона 
томонидан назорат қилинадиган иқтисодий ресурслардир.
Узоқ муддатли активлар қуйидаги воситаларни ўз ичига олади:
— фойдали хизмат кўрсатиш мудцати бир йилдан кўп бўлган;
— корхона фаолиятида кўп марта фойдаланиладиган;
— қайтадан сотилмайдиган.
Агар бирон-бир қимматликлар харидорларга қайтадан сотиш учун 
мўлжалланган бўлса, уларни моддий ишлаб чиқариш захиралари 
таркибига, яъни айланма маблағларга киритилиши зарур.
Масалан, тайёрлаб берувчи томонидан сотиш учун мўлжалланган 
дастгоҳайланма восита бўлиб ҳисобланса, бироқхудди унинг ўзи ушбу 
дастгоҳни ўз фаолияти учун сотиб олган ишлаб чиқариш корхонаси 
учун асосий воситаларнинг бир қисми бўлиб хизмат қклади. Яъни, 
асосий ва айланма активлар ўртасидаги фарқ ушбу воситаларнинг 
табиатида эмас, балки улардан фойдаланиш услубида мавжуд.
Узоқ муддатли активлар функционал фойда
1
илик хусусиятига 
эга ва ишлаб чиқариш фаолиятида бир неча йиллар давомида 
фойдаланилади.
Юк автомобилининг функиионал фойдалиликдаражаси, масалан, 
уни эксплуатация қилиш муддати давомида 500 минг километрни 
ташкил қилади. Дастгоҳда 800 мингта деталь тайёрлаш мумкин. Бино 
капитап таъмирлашсиз 20 йил хизмат қилиши мумкин. Корхона ушбу 
барча объектларни сотиб олиш вақтида у олдиндан ушбу 500 минг км 
ни, .800 минг деталь, 20 йил хизмат кўрсатиш ҳажмини тўлайди. 
Аслини олганда, ушбу объектларнинг ҳар бири келгуси даврларнинг 
узоқ муддатли харажатларини ўз ичига олади. Ҳисобга олиш муаммоси 
ушбу активлардан уларнинг фойдапи хизмат кўрсатиш муддати
194


давомида харид қилиш ва фойдаланишга оид харажатларни қандай 
тақсимлашдан иборатдир. Агар харид қилинган ускуна тезда ўзини 

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling