Фармацевтика иқтисодиёти
Бошланғич қиймат
Download 7.58 Mb. Pdf ko'rish
|
195
Бошланғич қиймат — асосий воситаларнинг тўланган ва қопланмаган солик^ар ҳамда йиғимлар, қўшимча қиймат солиғи, божхона тўловлари, шунингдек етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва бошқа ҳар қандай, актив унинг ўз мақсади бўйича фойдаланилиши учун иш ҳолатига келтирилишига бевосита боғлиқ харажатлари билан биргаликдаги тикланиши ёки сотиб олинишига оид ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қийматидир. Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори бўйича, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда вак^и-вақги билан қайта баҳоланади. Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги асосий воситаларнинг қиймати тиклаш қиймати деб аталади. Асосий фондлар қийматининг қайта баҳоланиши ҳар йилда қайта баҳолашни ўтказиш даврида бўлган нархлар даражасидан келиб чиққан ҳолда 1 январга бўлган ҳолат бўйича ўтказилади. Қайта баҳолаш вақгида асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати, яъни ташкилот уларнинг шунга ўхшаш янги объектларга, сотиб олишга, транспортдаташишлар, объектларни ўрнатишга оид харажатлар, импорт қилинаётган объектлар учун эса — шунингдек, божхона тўлоапари ва шу кабилар билан биргаликдаги қайта баҳолаш санасида амап қилган бозор нархлари асосида буткул алмаштирилиши ҳолларида ташкилот амапга ошириши керак бўлган харажатларнинг тўлиқ қиймати аниқланади. Асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати ташкилотнинг хоҳи ш - ихтиёрлари бўйича қайта баҳолашни ўгказиш даврида 1 январда юзага келган баҳоланаётганларига ўхшаш янги объектларга бўлган ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича алоҳида объектлар қийматини бевосита қайтадан х,исоб-китоб қилиш йули билан ёки асосий фондларнингтурлари бўйичатабақаланган ва уларни сотиб олиш даврларидан келиб чиққан ҳолда асосий фондларнинг қийматини ўзгартириш индексларини қўллаш орқали қийматини индексация қилиш йўли билан анинуганади. Бунда асосий фондларнинг бир турдаги объектлари бўйича (маркалар, турлар) ягона усул қўлланилади. Қайта баҳолаш ташкилот томонидан мустақил равишда ёки мутахассисларни — амалдаги қонунчиликка мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган экспертларни жапб этиш орқали амалга оширилади. Download 7.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling