Фармацевтика иқтисодиёти
Download 7.58 Mb. Pdf ko'rish
|
oK^iaca,
уни маълум бир муддат тугаши билан ишлаб чиқаришда фойдаланишни давом эттиргандан кўра, алмаштирган маъқулроқ. Узоқ муддатли активларни иккита гуруҳга ажратиш мумкин: моддий ва номоддий. Моддий активларга асосий воситалар киритилади; булар жисмоний натурал шаклга эга, узоқ муддат фойдаланиладиган актмвлардир. Моддий активлар, ўз навбатида, уч гуруҳга бўлинади: 1. Аморгтзация қилинадиган (бинолар, иншооглар, ускуналар ва ҳоказо). 2. Емириладиган (ўрмонлар, фойдали қазилма конлари). 3. Ноаморпшция қилинадиган, аммо тугаб битадиган (ерлар, кутубхона фошшари, музей дурдоналари вабошқалар). Моддий активлар таркибидаги асосий воситалар бўлиб ҳисобланади, агар у икки талабга жавоб берса: а) ишлатилиш муддати бир йилдан ортиқбўлса; б) буюмнинг қиймати энг кам иш ҳақининг 50 баробаридан юқори бўлганда. Асосий воситаларни ҳисобга олиш Асосий воситалар нафақат модций ишлаб чиқариш соҳасида, балки ноишлаб чиқариш соҳасида ҳам узоқ вақг давомида меҳнат воситалари сифатида фойдаланиладиган ва натура шаклида амал қилувчи моддий-ашёвий қимматликлар мажмуини ўз ичига олади. Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, узатиш мосламалари, машина ва жиҳозлар, ўлчаш ва созлаш асбоблари ҳамда мосламалари, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, асбоб-ускуна, ишлаб чиқариш ва хужалик юритиш жиҳоз ҳамда анжомлари, иш ҳайвонлари ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқалар киради. Нр участкалари асосий воситалар таркибига, агар субъектда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ерга бўлган мулк ҳуқуқи мавжуд бўлган ҳоллардагина киритилади. Қолган барча ҳуқуқлар — ердан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ҳуқуқи — номоддий активлар таркибида акс эттирилади. Асосий воситалар таркибига ерни яхшилаш (мелиоратив, ирригацияга оид ва бошқа ишлар)га ва ижарага олинган асосий воситалар объектларига оид капитал қўйилмалар киради. 12.2. Асосий воситаларнн баҳолаш Бухгалтерия ҳисобини Миллий стандартларга биноан асосий воситалар қийматини белгилашнинг қуйидаги йўллари мавжуд: Download 7.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling