Фармацевтика иқтисодиёти


доираларида ҳисобга олиш усулидан


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   274
доираларида ҳисобга олиш усулидан фойдаланилади, яъни уларнинг 
амалга оширилган саналари бўйича ҳақиқатдаги харажатлар акс 
эггирилади.
Ҳалокат, лоқайд муносабатда бўлиш ёки ускунанинг ходимлар 
томонидан атайлаб бузиб қўйилиши айбдор шахс томонидан 
қопланади ёки корхона зарарлари ҳисобига киритилади.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши
Асосий воситалар улардан маълум бйр босқичда фойдаланиш 
жараёнида корхона томонидан сотиб (Ьборилиши, тугатилиши
ҳисобдан чиқарилиши, шунингдек, бошқа корхоналарнинг низом
198


фондига текинга бериб юборилиши ҳам мумкин. Мазкур операциялар 
9210-«Асосий воситаларнингчиқиб кетиши» ҳисоб варағи орқали акс 
эттирилади. Бунда 9210-ҳисоб варақнинг дебети бўйича чиқиб кетган 
асосий воситалар қиймати, шунингдек, унинг муносабати билан 
кўрилган харажатлар (бузиш, қисмларга ажратиш, демонтаж қилиш), 
ёрдамчи ишлаб чиқаришларнингхизматлари, сотишга оид харажатлар 
ҳам қайд этилади. 9210-ҳисоб варақнинг кредитига қимматликларнинг 
уларнинг чиқиб кетиши вақгида чиқиб кетиш вак^гига қадар ҳисоблаб 
ёзилган амортизация суммалари, улардан фойдаланиш ёки реализация 
қилиш мумкин бўлган нархи бўйича олинган қиймати, шунингдек 
сотишдан тушган тушумлар киритилади. 9210-ҳисоб варақ бўйича 
сальдо асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий 
натижани акс эттиради.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши қуйидаги сабабларга кўра 
юз бериши мумкин:
— реализация қилиш;
— чет корхоналар ва шахсларга текинга берилиши;
— низом капиталига улуш сифатида берилиши;
— молиявий лизинг шартномаси бўйича берилиши;
— камомадёки йўқотишнинг аник^аниши.
12.3. Амортизацияни ҳисоблаш
Амортизацияни ҳисоблаб ёзиш фақат солиққа тортиш мақса- 
дидагина қатъий белгиланади, чунки «амортизация меъёрларининг 
ҳисоб-китоб қилиниши ва 
солиққа тортиш мақсадида 
асосий 
воситалар 
хизмат кўрсатиш муддатининг аниқланиши 
вақтида Солиқ 
кодекси бўйича тасдиқпанган амортизация меъёрлари қўлланилади».
Асосий воситаларнинг эскириши қуйидаги ҳисоб варак^арда 
жамланади: 0211 — ерни ободонлаштиришнинг эскириши. 0212 — 
Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситапарни 
ободонлаштиришнинг эскириши. 0220 — Бино, иншоот ва узатувчи 
мосламаларнингэскириши. 0230— Машина ва асбоб-ускуналарнинг 
эскириши. 0240 — Мебель ваофисжиҳозларинингэскириши. 0250 — 
Компьютер жиҳоэлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши. 0260 — 
Транспорт воситаларининг эскириши. 0270 — Иш ҳайвонларининг 
эскириши. 0280 — Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши. 0290 — 
Бошқа асосий воситаларнинг эскириши. 0299 — Узоқ муддатли ижара 
шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши.
Асосий воситапарнинг қийматини амортизацияни ҳисоблаб ёзиш
199


йўли билан ҳисобдан чиқаришнингтурли хил усуллари мавжуд бўлиб, 
улардан асосийлари қуйидагилардир:
— қийматни бир маромда ҳисобдан чиқариш усули;
— эскиришни бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда 
ҳисоблаб ёзиш усули;
— тезлаштирилган ҳисобдан чиқаришнинг икки усули:
а) қийматнинг йиллар йиғиндиси бўйича ҳисобдан чиқариш 
усули ёки кумулятив усул;
б) камайиб борувчи қолдиқусули.
Асосий воситаларнинг барча фойдаланиш йиллари давомида 
бир 
маромли ҳисобдан чиқариш усулинн қуллаш вақтида 
амортизация 
ажратмалари бир хил бўлади, тўпланган эскириш бир маромда кўпайиб 
боради, қолдиққиймат эса 
баҳоловчи 
тугатиш қийматга етмагунига 
қадар бир маромда камайиб боради. Усул амортизациянинг фақат 
хизмат кўрсатиш мудцатинингдавомийлигига боғлиқлиги хусусидаги 
тахминга асосланган. Ҳар бир давр учун амортизация ажраталари 
суммаси амортизация қилинаётган қийматнинг объектдан фойдаланиш 
ҳисобот даврлари сонига бўлиниши йўли билан ҳисоб-китоб қилинади. 
Амортизация меъёрлари доимийдир. Масалан, юк автомобилининг 
бошланғич қиймати 1 000 000 сўм, унинг беш йиллик фойдаланиш 
муддати охиридаги тугатиш қиймати — 100 000 сўм. Ушбу ҳолатда 
ҳар йилги амортизация амортизацияланадиган қийматнинг 20%ини 
ёки тўғри чизиқли ҳисобдан чиқариш усулига мувофиқ 180 000 сўмни 
ташкил қилади. Ушбу ҳисоб-китоблар қуйидаги тарзда амалга 
оширилади: (Бошланғич қиймат — тугатиш қиймати) хизмат кўрсатиш 
муддати (1 000 000 - 100 000) * : 5 = 180 000 сўм. Беш йил мобайнидаги 
амортизациянинг \исоблаб ёзилишини қуйидаги тарзда акс эттириш 
мумкин:
Сотиб олиш 
санаси
Бошлан- 
ғич қий- 
мати
Йиллик
амортизация
суммаси
Тўпланган
эскириш
Қолдиқ
қиймати
1000000


1000000
1 йил охири
1000000
180000
180000
820000
2 йил охири
1000000
180000
360000
640000
3 йил охири
1000000
180000
540000
460000
4 йил охлри
1000000
180000
720000
280000
5 йил охири
1000000
180000
900000
100000
2 0 0


Ушбу жадвалдан учта вазият келиб чикдди: бугун беш йил давомида 
амортизация ажратмалари бир хил; тўпланган эскириш бир маромда 
кўпайиб бормоқда; қолдиқ қиймат баҳоланган тугатиш қийматига 
етгунига кдцар бир маромда камайиб бормокда. 

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling