Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   274
Ушбуусулдан фойдаланиш 
вақтида кўпайтирувчи коэффициентдан фойдаланишга рухсат этилади.
Эскирншни бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда 
ҳисоблаб ёзиш усулн 
амортизациянинг фақат фойдаланиш натижаси 
бўлиб ҳисобланишига асосланган ва вақтдаги узилишлар унинг 
ҳисоблаш жараёнида ҳеч қандай роль ўйнамайди.
Тўпланган эскириш ҳар йили иш ёки фойдаланиш бирлигига 
бевосита боғлиқ ҳолда кўпайиб боради, қолдиқ қиймат эса ҳар йили 
иш ёки фойдаланиш бирлиги кўрсаткичига бевосита муганосиб равишда, 
тугатиш қиймаггигача етмагунига қадар камайиб 6opaw. Фараз қилайлик, 
биз юқорида сўз юритган кж машинаси муайян миқдордаги 
операцияларни бажариши мумкин бўлсин, унинг йўл босиши эса 
90 000 км. га мўлжапланган. 1 км. га бўлган амортизация харажатлари 
қуйидаги тарзда аниқланади: (Бошланғич қиймат — тугатиш қиймати) 
/тахмин қилинаётган иш бирликлари сони. (1 000 000 сўм — 100000 
сўм) : 90000 км = 10 сўм/км.
Тезлаштирилган усуллар 
асосий воситалардан фойдаланишнинг 
бошида ҳисоблаб ёзилган амортизация суммалари объект хизмат 
кўрсатиш муддатининг охирида \исоблаб ёзилган амортизация 
суммаларидан анчагина ортиқбўлганлигидан иборат. Ушбу усуллардан 
фойдаланилганда ишлаб чиқариш мақсадларига мўлжалланган асосий 
воситаларнинг турлари, у ҳозирча янги бўлганлиги сабабли, анча 
самарали фаолият юритиши ва юқори ишлаб чиқариш салоҳиятига 
эгалигидан келиб чиқилади. Бу агар уларнинг фойдалилиги ва ишлаб 
чикэриш салоҳияти кейинги йиллардагига қараганда биринчи йилларда 
анчагина кўп бўлса, асосий воситалардан фойдаланишнинг бошида 
эскириш катгагина қисмининг ҳисобдан чиқарилиши юз берадиган 
мувофик^ик қоидасига жавоб беради.
Тезлаштирилган усуллар, хусусан, шу билан изо)у
1
анадики, 
технологияларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан 
ускунапарнинг кўпчилик турлари ўз қийматларини тезда йўқотади. 
Шундай қилиб, эскиришнинг катта қисмини келгусиға қараганда 
жорий ҳисоботдаври мобайнида ҳисобдан чиқариш тўғрироқбўлади 
дебтахмин қилинади. Янги ихгиролар ва материаллар илгари сотиб 
олинган ускуналарнинг маънавий жиқатдан эскиришига олиб келади 
ва ускуналарни, улар жисман эскириб улгуришидан анча олдин
2 0 1


алмаштириш заруратини келтириб чиқаради. Тезлаштирилган усуллар 
фойдасига яна бир далил бўлиб, таъмирлаш бўйича харажатларнинг, 
қоидага кўра, объектдан фойдаланиш муддатининг бошига қараганда 
охирида кўпроқбўлиши ҳисобланади. Бу эса таъмирлаш ва амортизация 
ажратмаларига оид умумий харажатлар суммасининг бир қатор йиллар 
давомида амалда доимий бўлиб қолишига олиб келади. Бунинг 
натижасида асосий воситалар объектларининг фойдалилиги кўп йиллар 
мобайнида бир хил бўлиб қолади.
Йиллар йиғиндиси бўйича қияматни ҳисобдан чиқариш усули — 
кумулятив усул 
ҳисоб-китоб коэффициентида махраж бўлиб 
ҳисобланувчи бирон-бир объектнинг хизмат кўрсатиш муддати 
йиллари суммаси асосида белгиланади. Ушбу коэффициентнинг 
суратида объектнинг хизмат кўрсатиш муддати охиригача қоладиган 
йиллари сони келтирилади. Масалан, юк машинасининг тахмин 
қилинаётган хизмат кўрсатиш муддати 5 йил. Сонлар суммаси — 
фойдаланиш йиллари 15 (кумулятив сана): 1+2+3+4+5=15 ниташкил 
қилади. Кейин эса ҳар бир касрни 900 000 сўм (1 000 000 сўм — 100 000 
сўм)га тенг бўлган амортизацияланадиган қийматга кўпайтириш йўли 
билан ҳар бир йилга бўлган амортизация суммаси аниқланади: 5/15, 
4/15, 3/15, 2/15, 1/15. Ушбу ҳолатда амортизация ажратмалари 
жадвали қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Сотиб олиш 
санаси
Бошлан- 
ғич қий- 
мати
Ииллик
амортизация
суммаси
Тўпланган
эскириш
Қолдиқ
қиймати
1 000 000


1 000 000
1 йил охири
1 000 000
300 000
300 000
700 000
2 йил охири
1 000 000
240 000
540 000
460 000


Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling