Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   274
уушбу активларни 
алоҳида-алоҳида сотиб олганидаги каби,
мазкур корхонани ташкил 
қилувчи 
активларнинг реал бозор баҳосидан кўп пул
тўлаган ҳолларда 
юзага келади. Агар харидор алоҳида объектларнинг реал қийматига 
қараганда (сотиб олинаётган корхона мажбуриятлари чегирилган 
ҳолда) кўп ҳақ тўлаган бўлса, ушбу ҳолда мавҳум (кўзга кўринмас) 
актив юзага келади ва шундай хулоса қилиш мумкинки, айни шу 
ортиқча тўланган ҳақ«фирма баҳоси»ни ташкил қилади.
Яъни, 
гудвилп фақат корхонанинг умуман олди-сотди қилиниши 
вақтидагина акс эттирилиши мумкин,
чунки у мустақил ҳисоб 
бирлигига ажратилиши мумкин эмас ва 
фақат корхонанинг бошқа 
активлари билан биргаликда амал қилади.
Гудвиллнинг юзага келиш сабаблари жуда ҳам турли-туман 
бўлиши мумкин. Улар орасидан энг тавсифлилари қаторида, одатда, 
ғоятда самарали реклама сиёсати, алоҳида таъсирчан сотиш тизими, 
рақобатчилардан устун турувчи бошқарувчилар командасининг 
мавжудлиги, компания ишининг қулай ёки имтиёзли меъёрий- 
ҳуқуқий тартиб ёки солиққа тортиш шартлари, рақобатчилар 
фойдалана олмайдиган ишлаб чиқариш сирларидан фойдаланиш, 
ходимларни касбга тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга 
оид ноёб дастурни амалга ошириш, маҳсулот етказиб берувчилар 
билан барқарор, самарали ва ишончли алоқаларнинг мавжудлиги ва 
кўпгина бошқа омилларни келтирадилар.
Ушбу омилларнинг санаб ўтилиши 
гудвилл корхонанинг бутун 
фаолияти давомида амал қилиши, бироқ фақат унинг сотилиши 
чоғидагина акс эттирилиши
тўғрисида гувоҳлик беради, чунки фақат 
шу ҳолатдагина — уни объектив ахборот — фирма сотиб олинаётган 
нарх асосида баҳолаш имконияти мавжуд бўлади.
Мисол. М компания Дкомпанияни 300 млн. сўмга сотиб олмоқда. 

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling