Фармацевтика иқтисодиёти


жамоа келишувларида, шунингдек, жамоа шартномаси ёки


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   274
жамоа келишувларида, шунингдек, жамоа шартномаси ёки 
корхонанинг бошқа лоқал меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган 
таътиллар;
меҳнат шартномасида назарда тутилган таътиллар.
Таътилни белгилаш тартибининг аниқтайин этилиши унинг 
муддатини тўғри ҳисоблаш, таътил учун ҳақ қайси маблағлардан 
тўланиш ини аниқлаш , таътил бериш га сарфланадиган пул 
маблағларидан солиқолиш масалаларига ойдинлик киритиш, бир 
қанча бошқа масалаларни тўғри ҳал этиш имконини беради.
Меҳнат тўғрисидаги қонун х,ужжатларида йиллик меҳнат 
таътилларининг иккита тури, яъни асосий ва қўшимча таътиллар 
белгиланган. Асосий таътил ўз навбатида минимал асосий таътил 
ҳамда узайтирилган асосий таътилга бўлинади.
Минимал асосий таътил қонун ҳужжатлари билан белгилаб 
қўйилган. Меҳнат кодексининг 134-моддасига биноан унинг муддати 
ҳар бир иш йилида ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
15.5. М еҳнат ва иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳужжатлар
Дорихона ёки марказлашган бухгалтерияларда иш ҳақини ҳисоблаб 
чиқариш ва унинг ҳисоби талаб қилинган йўсинда расмийлаштирилган 
меҳнатнинг ҳисоби бўйича ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ишга қабул қилиш тўфисидаги буйруқ барча қайта ишга қабул 
қилинганлар учун битта нусхада расмийлаиггирилади, буйруқда ишчи 
ким сифатида, қандай лавозимга, қандай маош олиши ёки қандай 
разрид бўйича ишга олиниши кўрсатилган бўлади. Ушбу ҳужжашиж 
орқа томонида тиббий кўрик натижалари, техника хавфсизлиги, ёнғин 
минимуми бўйича кўрсатмалар билан танишганлиги ҳақида баҳолар 
ва бошқа маълумотлар келтирилган бўлади. Кадрлар бўлимида қайта 
ишга қабул қилинган ишчига буйруққа биноан шахсий варақа сўров 
ва қуйидаги ҳужжатлар: паспорт, меҳнат дафтарчаси, маълумоти 

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling